Бир йил ичида Россияда миллиардерлар сони 11 кишига кўпайди ва 2013 йилда улар 131 нафарни ташкил қилмоқда. СЕО журнали томонидан тузилган ушбу рейтингда келтирилган маълумотларга қараганда, 2012 йилда Россияда бир миллиард доллардан зиёд маблағга эка бўлган 120 нафар бизнесмен рўйхатга олинган. 2011 йилда уларнинг сони 114 кишини ташкил қилган. 2009 йилда эса энг паст кўрсаткич қайд этилган - 49 нафар миллиардер. CEO журналининг маълумотларига қараганда, ҳозирги пайтда Россиянинг энг бой одами 18,72 миллиард доллар билан "Металлинвест” эгаси Алишер Усмонов бўлиб турибди. Лекин унинг капитали ўтган йилга нисбатан саккиз фоизга пасайган. Bloomberg ва Forbes журналлари бўйича ҳам Усмонов ушбу рейтингда биринчи ўринни эгалламоқда. Рўйҳатнинг иккинчи поғонасидан Новолипецкметаллургия комбинати деректорлар кенгаши раиси Владимир Лисин ўрин эгаллади. Унинг капитали 17,2 миллиард долларга баҳоланмоқда. Учинчи ўринни 15,94 миллиард доллар билан «Ренова» эгаси Виктор Вексельберг забт этди. Manba: Darakchi.uz