Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Avgust » 3 » Алексей Барсов халқаро шахмат турнирида кумуш медални қўлга киритди
05:15 Алексей Барсов халқаро шахмат турнирида кумуш медални қўлга киритди |
Испаниянинг Сиджес шаҳрида ўтказилган "Vila de Sitges – 2013” халқаро турнирида ўзбекистонлик шахматчи Алексей Барсов кумуш медални қўлга киритди. 39 - маротаба ташкил этилган нуфузли мусобақанинг "А” гуруҳида дунёнинг 14 мамлакатидан 80 нафардан зиёд шахматчи дона сурди.
Турнирнинг тўртинчи рақамли шахматчиси (2530 балл) Алексей Барсов мусобақа давомида испаниялик Галиано Вильярес, германиялик Франк Бушено, колумбиялик Давид Аренас, италиялик Даниэле Вокатуро ҳамда норвегиялик Ларс Оскар Хаугени мағлубиятга учратди.
4та партияда венесуэлалик Хосе Феликс, испаниялик Орелвис Митянс Перес, арманистонлик Ховик Айрапетян ва Карен Григорян билан дуранг ўйнади.
9 имкониятдан 7 очко жамғарган Алексей Барсов нуфузли мусобақада иккинчи ўринни эгаллади.
БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ
"Vila de Sitges – 2013” халқаро шахмат турнири 22 - 31 июль кунлари Испаниянинг Сиджес шаҳридаги Prado казиноси залида ўтказилди.
Турнир "Penya d’Escacs Casino Prado Suburense" ва "Hotels & Apartaments Sunway Playa Golf" томонидан ташкил этилди.
9 турдан иборат швейцарча усулда ўтказилган турнир иики гуруҳда: рейтинг очколари 2000 дан юқори ва паст шахматчилар ўртасида бўлиб ўтди.
Турнирнинг мукофот жамғармаси 4175 евро.
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 442 |
| Теги: Алексей Барсов халқаро шахмат турни
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|