12uz.com порталининг Учтепа туман прокуротурасига таяниб хабар беришича, ушбу акушер-гинеколог дастлаб хомиладор аёлдан дори воситалари ва клиника харажатларидан ташқари жарроҳлик операциясининг ўзи учун $500 талаб қилган. "Аёлнинг илтимоси билан шифокор $400 га рози бўлган. Шундан кейин хомиладор аёл хуқуқ-тартибот органлари ходимларига мурожаат қилган. Шифокор пора олатёган вақтда ушланган", — дейди манбаа. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва тергов олиб борилмоқда.