АҚШда совуқ ҳарорат ҳукм сурмоқда. Хусусан мамлакат шимолида термометр кўрсаткичи -44 даражагача тушиб кетди. Полициянинг хабар беришича, 10 лаб одамлар кучли совуқдан вафот этган. Айримлар ўз уйида, яна кимдир ишхонда совуқ қотиб ҳалок бўлган. Жумладан, Мэрилэнд штатида бармоқлари телефон антенасига ёпишиб қолган монтажчига ёрдам кўрсатишга тўғри келди. Бироқ, совуқ ҳароратдан ҳурсанд бўлаётганлар ҳам йўқ эмас. Мисол учун Нью- йоркдаги истироҳат боғларидан биридаги фавворанинг музлаб қолгани ён-атрофдаги одамларнинг диққатини тортди. Шаҳар ахолиснинг аксарияти об-ҳавонинг совуб кетганидан ташвишланмаяпти. "Менга бундай ҳаво ёқади. Ёмғир, кучли шамолдан кўра шуниси маъқул. Тўғри анча совуқ, лекин қуёш нурини сочиб турса кайфият чоғ бўлаверади. ", - дейди Сара Сталин исмли аёл. Нью Йорклик Линда Жозеф эса анчадан бери ана шундай совуқ ҳароратни кутаётганини айтади. – Икки йилдан бери шкафда бир талай иссиқ кийимларим кийилмай ётганди. Уларни кийиш учун имконият туғилганидан ҳурсандман, - дейди у. Чикагода эса қаҳратон қиш янгидан-янги диққатга сазовор жойларни кашф қилмоқда. Мисол учун ёнғин содир бўлган уй ўт ўчирувчиларнинг "саъй- ҳаракатлари” билан бугун "қор маликаси”нинг биллур қасрига айланган. Ўт ўчирувчи пуркаган сув одамлар кўз ўнгида музлаб қолган. Мичиган кўлидаги маёқ эса улкан сумалакка айланган.