Дастлаб Миссури штатидаги Сент-Луис шаҳрида номаълум шахс бизнес-мактабга қарата ўқ узган. Бир кишини яралаган жиноятчи, кейин ўз жонига қасд қилмоқчи бўлиб, кўкрак қисмига ўт очган. Ҳар иккиласи оғир ағволда касалхонага олиб кетилди. Орадан бир неча соат ўтиб, Кетукки штатидаги Хазард шаҳрида жойлашган коллеж автомобиль тўхташ жойида икки киши отишма қурбони бўлган, яна бири жароҳатланган. Полиция икки нафар гумондор шасхни қўлга олган. Ана шундай мудҳиш воқеалар рўй бераётган дамларда Нью-Йорк губернатори қурол сақлаш ва сотиш назоратини кучайтиришга қаратилган қонунни имзолади. Унга кўра, қўдори сотувчи дўконлар қисқартирилади, юрак касали бор одамларнинг қурол сақлаши тақиқланади ва сотувчилардан сотилган қуроллар бўйича ҳукуматга тўлиқ ахборот бериш талаб қилинади. Губернаторнинг таъкидлашича, ушбу қонуннинг қабул қилинишига яқинда Нью- Таунда бўлиб ўтган отишма сабаб бўлган. Бугун шунингдек, Президент Барак Обама ҳам қурол-яроғга оид қонунчиликка ўзгартиш киритиши кутилмоқда.