SHERLAR.BIZ Payshanba, 26.12.2024, 19:12
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 15
Mexmonlar: 15
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 20 » Акбархўжа Расулов: "Кўпчилик мени уятчан йигит, деб ўйлайди
12:22
Акбархўжа Расулов: "Кўпчилик мени уятчан йигит, деб ўйлайди
" Лойиҳанинг илк меҳмони ёш ва умидли актёр Акбархўжа Расулов. Йўқ. Ҳаётда ёлғон ишлатмаслик лозим. Энг ёмон кўрганим бу – ёлғон гапиришдир. Ҳар қандай оғир вазиятда ҳам инсон имкон қадар рост гапиришга ҳаракат қилиши лозим, деб ҳисоблайман. Аммо ҳар бир масаланинг иккинчи томони бўлганидек, баъзи пайтларда ўзим ҳам ёлғон ишлатишга мажбур бўламан. Кимнингдир айбини беркитиш ёки кимгадир
ёрдамим тегсагина, яъни унчалик жиддий бўлмаган ҳолатларда ёлғон ишлатишим мумкин. Ҳа. Эркак киши йиғлаши мумкин. Ахир у ҳам инсон, унда ҳам кўнгил бор. Ҳаётнинг
зарбаларидан таъсирланиб, кўзига ёш келиши табиий ҳолат. Аммо кўзёш тўкиш эркак кишига ярашмайди. Ўзимга келсак, сўнгги марта куни кеча кўзимга ёш олдим. "Цыплёнок с черносливом” деган фильмдаги воқеа бехос кўзимга ёш олишимга сабабчи бўлди. Ижодкор инсоннинг кўнгли нозик бўлади, деган гап бежиз эмас шекилли (кулади). Ҳа. Мен омадли инсонман. Бундай дейишимга сабаблар бор, албатта. Тану жоним саломат, ота- онам, яқинларим билан бирга бахтли, тинч яшаяпман. Бу каби сабабларни кўплаб келтириш мумкин. Йўқ. Машҳур санъаткор эмасман. Бунга ўзим интилмайман. Устозларим, "Аввал ўз вазифангни бажар. Қолган нарсалар вақти- соати билан сени ўзи топиб келаверади” деб ўргатишган. Ҳозир айрим ҳамкасбларим "Ҳозир сенинг давринг. Истасанг, истамасанг "пиар” керак сенга” дейишади. Мен эса кўпроқ устозларим
ўргатган ўгитларга таянаман. Ҳақиқатдан ҳам машҳурлик меҳнат қилгандан кейингина келади, деб ўйлайман. Ижодимни кузатиб бораётган мухлисларимнинг илиқ гаплари менга ҳар қандай машҳурликдан ҳам ёқимлироқ туюлади. Ҳа. Йўқчилик йиқитар йигит зўрини. Бу гапнинг исботига ҳаёт давомида кўп бор дуч келганман. Аммо бунга психологик томондан ёндашадиган бўлсак, бу ерда фикрни бошқариш деган нарса бор. Яъни инсон ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини йўқотмаслиги лозим. Ҳамма нарса унинг ўз қўлида. Фикрлар амалга ошади, дейишади руҳшунослар. Халқимизда ҳам яхши ният- ярим давлат, деган нақл бор. Айтмоқчиманки, инсон ўзини ҳаётга қандай тайёрласа ўша натижага эришади. Шунинг учун доим яхшиликни кўзлаб, унга қўлдан келганча эришишга ҳаракат қилишимиз шарт. Йўқ. Яхшиямки ҳозирча
хиёнат, сотқинлик нима эканлигини билмадим. Худо сийлаган бўлсин. Яқин дўстларим кам бўлса-да, уларга ўзимдан ҳам кўра қаттиқроқ ишонаман. Аслида аёлларга нисбатан биз эркакларда дўстлик кучлироқ бўлади. Аёлларнинг чин дўстлиги ўрта ёшдан ўтгандан кейин бошланса керак, деб ўйлайман. Йўқ. Тортинчоқ инсон эмасман. Кўпчилик мени уятчан йигит, деб ўйлайди. Тўғри, суҳбатдошимни ўзимга яқин билмасдан туриб, у билан тил топишишим қийин. Мени яқиндан билганлар хушчақчақ эканлигимни яхши билишади. Акбархўжа билан бир дақиқа ҳам кулмасдан ўтиришнинг иложи йўқ! Ҳа. Инсон ўз айбини билиши шарт! Хато қилганда кечирим сўрай билиш — мардлик. Шунингдек, кечиримли бўлиш ҳам тарбияли инсоннинг энг яхши фазилатларидан бири саналади. Йўқ. Мен ҳадя олишдан кўра, кўпроқ совға беришни яхши кўраман. Кимдир совға олганда хурсанд бўлса, менда - аксинча. Яқин инсонларим билан кўпинча бир-биримизга китоблар совға қиламиз. Аммо негадир, бу анъанамиз ярим йилдан буён тўхтаб қолган. Ҳамма ўзига керакли китобни ўзи харид қиляпти. Сўнгги марта укамга уяли телефон, яқин инсонларимдан бирига торт совға қилдим. ФАКТ: 1986 йилнинг 29 сентябрида тарози буржи остида таваллуд топган. 2007 йил Ўзбекистон давлат Санъат институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат Маданият ва санъат институти) нинг актёрлик факультетини тамомлаган. Илк катта ролини "Чархпалак” телесериалида ўйнаган. Шу кунгача 30 дан зиёд ўзбек фильмларида, 6 та хорижий фильмда катта- кичик ролларни ижро этган. Уйланмаган.
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 910 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz