SHERLAR.BIZ Juma, 11.10.2024, 16:51
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » May » 28 » Академик Абдуллабеков: Ўзбекистонда вайронакор зилзила содир бўлмайди
00:09
Академик Абдуллабеков: Ўзбекистонда вайронакор зилзила содир бўлмайди
Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 25- ва 26 май кунлари Ўзбекистонда икки марта зилзила кузатилди. 6-5 магнитудали зилзилалар оқибатида йирик талофатлар ва қурбонлар қайд этилмаган бўлсада, ушбу табиий офат аҳоли орасида кенг муҳокамага сабаб бўлди ва ҳали ҳам долзарблигини йўқотгани йўқ. Бунинг иккита сабаби бор.

Биринчидан, 25 май куни тунда содир бўлган зилзила нисбатан кучли ва узоқроқ давом этгани одамларни ваҳимага солди. Чунки, бундай ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида анчадан буён кузатилмаётганди. Иккинчидан, Тошкентда янги ва кучли зилзила содир бўлиши ҳақида тарқалган хабардир. Гарчи, асоссиз бўлсада ушбу ёлғон хабар бир зумда бутун пойтахтга тарқалиб улгурди ва бу ҳам одамлар орасида турли баҳс-мунозара ва саволлар пайдо бўлишига олиб келди. Биз ана шуларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг Геофизик майдонлар вариацияси лабораторияси мудири Қаххорбек Абдуллабеков билан суҳбатлашдик.

-Ассалому алайкум, Қаххорбек Носирбекович. Юртимизда иккита зилзила содир бўлди. Шу муносабат билан "Даракчи”га телефон қўнғироқларининг кети узилмаябди. Дастлаб, ана шу табиий офатнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида маълумот бериб ўтсангиз.

- Ростини айтсам, кечадан бери менинг ҳам қўл телефоним тингани йўқ. Шу соха мутахассиси бўлганим учун ҳам барча танишлар мендан жавоб кутишади. Уларнинг ҳар бирига такрор-такрор ана шу ҳақда гапириб беришимга тўғри келди. Ҳаммамизга яхши маълумки, Ўзбекистон сейсмик фаол ҳудудда жойлашган ва у Ғарбдан яъни Қорақалпоғистондан то Тошкент, Фарғона водийсига қараб кучайиб боради. Ўзбекистонда сейсмик харита тузилган, унда республиканинг қайси худудида неча баллик зилзилалар рўй бериши мумкинлиги келтирилган. Мисол учун, Тошкентда кўпи билан 8 балли зилзила ёки Фарғонада 9 балли зилзилалар содир бўлиши мумкин. Ернинг 12та яхлит плитаси бор бўлиб, уларнинг чегаралари сейсмик камар деб номланади. Ўзбекистон Ўрта ер денгизи - Осиё сейсмик камарида жойлашган. Бугунги кунда ана шу камарда 1998 йилдан буён сейсмик фаоллик кузатилмоқда ва унинг 2017-18 йилгача давом этиши тахмин қилинмокда. Куни кеча рўй берган зилзилаларнинг сабаби ҳам ана шунда. Ҳинд ва Евроосиё плиталарининг тўқнашуви Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистон худудида зилзилалар рўй беришига сабаб бўлади.

- Анчадан буён мамлакатимиз худудида бу даражада кучли зилзила кузатилмаётганди. Шу боис ҳам 25 майдагиси одамларни анча хавотирга солди.

- Тўғри, бундай кучли зилзила қайд этилмаганига анча бўлганди, лекин бу умуман рўй бермайди дегани эмас. Одам унутувчан бўлади. Тарихга назар солсак юртимиз худудида жуда кўплаб зилзилалар, содир бўлганига гувоҳ бўламиз. Узоққа бормайлик, 1966 йил Тошкент зилзиласини эслаш кифоя. Айтмоқчиманки, бизда бундай зилзилалар бўлиши янгилик эмас, юқорида айтганимдек Ўзбекистон сейсмик фаол худудда жойлашган, шу боис табиат ходисаси бизга доимо хавф солиб туради.

- Агар ёдингизда бўлса, йил бошида ҳам Тошкент ва Фарғонада зилзилалар кузатилганди. Мана энди Тошкент вилояти ва Самарқанд томонда ҳам ер силкинишига гувоҳ бўляпмиз. Сизнингча бу яқин орада кучли зилзила содир бўлишидан дарак эмасмикин?

- Биласизми, дунёнинг ҳеч бир мамлакатида зилзила ҳақида аниқ маълумот берадиган тизим яратилмаган. Шунинг учун қачон ва қаерда ҳамда қандай кучдаги зилзила рўй беришини олдиндан айтишнинг ҳозирча иложи йўқ. Қолаверса, кучли зилзилалар содир бўлиши учун узоқ вақт талаб этилади ва бунда анча вақтгача сокинлик ҳукм суради. Шундай экан, зилзилаларнинг тез-тез содир бўлганини катта офатнинг яқинлашиши билан боғлаш керак эмас.

- Одамларнинг айтишича, 25 май куни зилзиладан олдин қандайдир овоз эшитилган ва шундан кейин зилзила рўй берган. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Сувга тош отсангиз тўлқин ҳосил бўлади. Зилзила вақтида ҳам худди шундай тўлқин кузатилади ва бу табиийки маълум шовқин билан содир бўлади. Бундан ташқари зилзила нафақат овоз билан балки ёруғлик билан ҳам кузатилиши сир эмас. Яъни зилзила вақтида ердан нур ажралиши ва атроф ёришиб кетгандай туюлиши мумкин. Шундай экан, зилзила вақтида овоз эшитилганини табиий қабул қилиш керак. Агар зилзилани кенг ва текис майдондан туриб кузатилса, ернинг тўлқин бўлиб харакатланаётганини шундоққина кўриш мумкин бўлади.

- Ўзбекистонда зилзилани олдиндан айтиб бера оладиган қурилма яратилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

- Назаримда бироз нотўғри тушунча хосил бўлган кўринади. Сиз айтган қурилма юқорида айтганимдек биронта жойда мавжуд эмас. Фақатгина зилзила вақтида содир бўладиган ўзгаришлар аниқланган холос. Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида сейсмология марказлари мавжуд ва улар мунтазам ердаги ўзгаришларни кузатиб боришади. Бундан ташқари зилзиладан дарак берувчи омиллар кўп. Масалан форшок (зилзила олдидан содир бўладиган тўлқинлар). 1984 йил январ ойида Фарғона водийси, Поп тумани атрофида кунига битта-иккита майда зилзилалар содир бўлиб турди, орадан бир ой ўтиб эса бундай форшокларнинг сони суткасига 100-150 тачани ташкил этган. Ана ўшанда махаллий хокимиятга зилзила содир бўлиши ҳақида хабар берилган ва ҳақиқатдан ҳам 8 балли зилзила рўй берган. Лекин форшоклар доим ҳам кузатилмайди. Тошкент зилзиласида форшок бўлмаган (1966 йил), факатгина афтершоклар бўлган. 1978 йилдаги Олой зилзиласи (Андижондан 120 км.жанубда) рўй берган. Ўшанда ер ости сув таркиблари ва магнит майдонлари ўзгаргани қайд этилган ва охирги марта зилзиладан 6 соат олдин махаллий ҳокимиятга зилзила хавфи хақида хабар берилган. Ўшанда Андижонда рахбарлар соат 24 гача кутиб ўтиришган, бироқ кейин зилзила бўлишига ишонмай уйларига кетишганди. Бироқ соат 01:50да 6 балли зилзила содир бўлган.

- Халқ орасида "зилзила қайтиши" деган гап бор. Бироқ 25 ва 26 май кунларидаги зилзилаларнинг назаримизда қайтиши бўлмагандек. Бу нима билан боғлиқ?

- Ҳақиқатдан халқ орасида "зилзила қайтиши” деган гап бор. Аслида бу тўлқинлар билан боғлиқ жараён. Зилзила рўй берганда 3та тўлкин ҳосил бўлади. Бу тўлқинлар одатда кетма-кет келади. Агар зилзила узоқда масалан Афғонистонда содир бўлган бўлса, иккита тўлқиннинг ораси 1 дақиқага фарқ қилиши мумин. Агар ер силкиниши ўчоғи ўзимизда бўлса, тўлқинларнинг фарқини сезиш мушкул. 25 майдаги зилзиланинг Тошкентдан 40.кмча нарида қайд этилганини ҳисобга олсак, тўлқинларнинг орасида 2-3 сония фарқ бўлган, ва табийки буни одамлар сезишмаган. Зилзиланинг вертикал ёки горизонтал бўлиши ҳам эпимарказга қанчалик яқин жойлашишга боғлиқ. Агар зилзила тўлқини узоқдан келса, одамлар горизонтал тебранишни сезишади, акси ҳолда зилзиланинг тўлқини юқорига йўналади ва бу вертикал зарба бўлади.

- Энди бевосита одамлар орасида тарқалган миш-мишга келсак! 2013 йилнинг 1 июнь куни Тошкентда жуда кучли зилзила содир бўлиши ҳақида гап тарқалди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Бу биз учун янгилик эмас. Бундай хабарларни тарқатадиганларнинг мақсади нима ёки бундай ёлғон гапларни қаердан оладилар тушунмайман. Агар эсласангиз, 2012 йил охирида замон охирини башорат қилишганди. Адашмасам, 2004 йилда ҳам Тошкентда шундай миш-миш туфайли ҳамма уйини ташлаб кўчага чиқиб олганди. Бу фақат миш-миш ва уйдирмадан бошқа нарса эмас. Ҳатто бугун бизнинг институтга ҳам бир қурувчидан хат келиб тушди. Унда ҳам 4 июн куни 9-10 балли зилзиланинг кутилатёгани ёзилган. Лекин булар қуруқ гаплар холос. Шундай экан, одамларни бу каби олди-қочди гапларга ишониб вахимага тушмасликларини сўраган бўлар эдим.

- Лекин ўзингиз айтиб ўтганингиздек, Ўзбекистон учун зилзила хавфи доимо мавжуд. Шундай экан юртимиздаги иншоотлар ана шу офатга мослаштириб қурилганми?

- Албатта, мисол учун Тошкентни оладиган бўлсак, барча кўп қаватли бинолар қолаверса, давлат идоралари бинолари мустҳакам қилиб қурилган. Бироқ хусусий хонадонлар ҳақида бундай деёлмаймиз. Тўғри, ҳозир аксарият янгича уйлар қурмоқда. Бироқ уларнинг зилизилага бардошли эканлигига кафолат йўқ. Менга қолса, шлакоблокдан ҳам уй қуриш керак эмас. Чунки улардан қурилган уй унчалик пишиқ бўлади, деб айтиш қийин. Лекин одамлар энг муҳимини унутишмасин, Ўзбекистонга вайронакор зилзилалар хавф солаётгани йўқ. Шундай экан хавотирга ўрин йўқ.

- Зилзила вақтида, айниқса у тунда содир бўлса аксарият ётган жойидан турмасликни афзал билади. Одамлар орасида зилзила пайтида йиқилиб тушган одам шол бўлиб қолади, деган гаплар бор. Сиз қандай маслаҳат берган бўлар эдингиз?

- Зилзила вақтида ким қаерда бўлишига қараб ҳаракат қилган маъқул. Агар сиз кўпқаватли ўйда яшасангиз, ташқарига чиқишнинг иложиси бўлмаслиги мумкин. Иккинчидан, лифт ва зинапояларда ҳаракатланиш тавсия қилинмайди. Бундай вақтда энг яхшиси бакувватроқ стол, ёки шунга ўхшаш буюмнинг остига яшириниш, эшик кесакиси тагига туриб олиш керак. Бундан ташқари, мебелларни деворга қоқиб, қотириб қўйган афзалроқ. Зилзила вақтида электр ва газ манбаларини ўчириш керак бўлади. Кўчада бўлса кўп қаватли уйдан, электр симёғочлардан нарироқда туриш керак.

- Қизиқарли суҳбат учун ташаккур!

- Саломат бўлинг!

Бахтиёр Иноғомов суҳбатлашди.
darakchi.uz
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 1076 | | Теги: Академик Абдуллабеков: Ўзбекистонда | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz