SHERLAR.BIZ Dushanba, 30.12.2024, 20:34
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 286
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 13
Mexmonlar: 13
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » May » 29 » Қайтар дунё - қайнонасига килганлари келинидан қайтди (бўлган воқеа)
13:55
Қайтар дунё - қайнонасига килганлари келинидан қайтди (бўлган воқеа)
"Даракчи" газетасининг "Тўти ая ҳузурида" рукни остида чоп этиб келинаётган воқеалардан бирини эътиборингизга ҳавола этамиз. Ҳосият исмли ўқувчимиз ва масалаҳатчи сифатида эл ардоғидаги актриса Тўти Юсупованинг ўзаро мулоқоти сизни ҳам бефар қолдирмайди, деган фикрдамиз.

— Бизлар институтда ўқиб юрган кезларда танишдик. Иккимизнинг муносабатларимизга кўпчиликнинг ҳаваси келарди. Менинг ҳам ортимдан эргашган йигитлар кўп бўлган. Ғулом акамни ҳам ёқтирган қизлар бор эди. Лекин иккимизнинг ҳам қалбимиз бир-бирига интилган эканми, тақдир бизларни рўбарў қилди. Институтни битириш арафасида тўйимиз бўлди. Турмуш ўртоғимнинг икки опаси бўлиб, улар шаҳардан узоқроққа турмушга чиқишган экан. Мен кенг уйнинг келини бўлиб хонадонга кириб келдим. Умр йўлдошим мени ёқтириб турмуш қурганлиги учун кўнглимга қараб иш тутарди. Қайнонам ҳам ўғлининг суюклисини суйишга уринарди. Мен бахтли келинга айлангандим. Орадан кўп ўтмай қайнонам бетобланиб қолди. Шифохонага ётқиздик. Лекин шифокорларнинг қилган муолажалари ҳам қайнонамга кор қилмас, кундан-кунга дарди оғирлашиб борарди. Шифохонада ҳам бировнинг кўмагисиз ўзи овқатланиб, ҳожатга чиқолмайдиган бўлиб қолди. Баъзи кунлари мен борардим. Қайнопаларим эса қишлоқдан келиб ҳол-аҳвол сўраб кетишдан ўзгасига ярашмасди.

— Бемор инсоннинг кўнглини олиш мушкул, дард сабабли ҳам инжиқ бўлиб қолганларни учратганмиз. Беморга қараш, унинг дардини енгиллаштиришга кўмаклашиш дунёдаги энг катта савоблардан бири. Кимнингдир ёрдамига муҳтож кимсага қўлни чўзишдан ортиқ эзгулик бўлмаса керак.

— Тўғри таъкидладингиз, оғирлик асосан менинг бўйнимга тушарди. Шифокорлар уйга олиб кетишимизни маслаҳат беришди. Қайнонамни уйга олиб келдик. Ҳамма машмашалар шундан сўнг бошланди. Ҳатто кечалари ҳам хабар олиб, оғирлашса, ёнида ётишимга тўғри келарди. Мен суйган инсоним билан эмас, бир инқиллаб ётган бемор билан ётаётганлигимдан эзилардим. Ёш эдим, турмуш ўртоғимнинг ёнида, у билан суҳбатлашиб тунларни ўтказишни истардим. Устига-устак ҳомиладорман. Кўп ўтмай фарзандим дунёга келди. Туғруқхонадалигимда қайнопаларим онасига навбат билан қараб туришди-ю, у ердан чиқишим билан турли баҳоналарни қилиб уйларига жўнаб қолишди. Мен чақалоғим ва тўшакка михланиб қолган қайнонам билан қолиб кетдим.

— Бу ҳаётнинг синови, қизим, ҳар бир қилинган яхшилик ортидан бу дунёда албатта рўшнолик келади. Сиз ва биз яшаб турган олам синовлардан иборат. Агарда мана шу синовдан тўғри хулоса чиқариб, яхшилик қилиш билан ўта олсангиз, албатта ёруғ кунлар келади.

— Бу нарсаларни жуда кеч англадим. Бора-бора бу ишлар менга эриш туюла бошлади. Эрим уйдалигида қайнонамнинг атрофида парвона бўлсам ҳам, улар ишга кетганларида умуман уйларига кирмасликка ҳаракат қилардим. Чақирган овозларини эшитсам ҳам эшитмаганга олардим. “Хосиятхон, қизим, қаердасиз, бир қараб юборинг, ўзим ўргилай қизим...” дея ичкаридан зорланаётганини эшитсам ҳам... Бундан ташқари, анчадан буён бемор ётган хонадан нохуш ҳид анқиб турарди. Бу хонани четлаб ўтишга ҳаракат қилардим. Эрим билан бемалол яшолмаётганлигимнинг сабаби мана шу қайнонамнинг бетоблиги, тузалмас дардга мубтало бўлганлиги, деб билардим. Кечқурунлари эрим ишдан келиб қайнонамдан ҳол-аҳвол сўраганида, “Ҳаммаси жойида, келиним умридан барака топсин, жуда яхши қараяпти”, деб жавоб берарди.
Қайнонамнинг яхши аёллигини билардим, мана шу хонадонга келин бўлиб тушганимдан буён бир оғиз ёмон гап эшитмаганман. Ўғлига менинг устимдан арз қилмаганлигини эса ўғли йўқлигидан бундан ҳам баттар кунга тушмасликка йўярдим. Қайнонам оламдан ўтди, бунинг асосий сабабчиси мен эдим. Вақтида дориларини бериб, вақтида овқатлантирмай ўлимини яқинлаштирганимни ўйлаб ҳам кўрмагандим.

— Ҳаммасини англаб турибман. Қилмишингизни оқламоқчи эмасман. Аммо инсоннинг пушаймон бўлиши, виждон азобига тушишининг ўзи ҳам унинг қандайлигидан далолат беради. Нима учун бугунга келиб ўша кунларни эслаб қолганингизни билсак бўладими?

— Ўша дамларда қайнонамнинг бошига тушган савдолар бугун менинг бошимга тушди. Қайтар дунё, деб бежиз айтишмаган экан. Йиллар ўтиб ўзим ҳам бир жойда ётадиган бедаво дардга мубтало бўлдим. Эшикдан бир марта бўлса-да, кириб келишимни кўзлари тўрт бўлиб кутган қайнонам кўз олдимда гавдаланди. Энди минг бора тавба-тазарру қилганим бефойда. Бугун менинг ҳам келиним ҳолимдан хабар олмайди. Қайнонамга нечоғлик қийин бўлганлигини бугун, бошимга шундай савдолар тушгандагина англаб турибман. Бугун мен ҳаётимда энг катта гуноҳ қилганимни, ўша гуноҳ эвазига кексайган чоғимда азоб тортаётганимни англадим. Сизларга мурожаат қилишимдан мақсад эса хонадонингизда қариялар бўлса, имкон қадар уларнинг дуосини олишга ҳаракат қилинг. Уларнинг дуоси эса бу дунёда ҳеч нарсага алмашилмайди. Агар мен ўшанда озгина бўлса-да, қайнонамдан меҳримни аямаганимда, бугун бу аҳволга тушмаган бўлардим.

— Бизларга мурожаат қилиб тўғри йўл тутгансиз. Кимгадир юракни бўшатиш ҳам қалбни енгил қилади. Гапларингиздан ҳам нечоғлик афсусда эканлигингиз яққол кўриниб турибди. Кўпчиликка ибрат бўларли воқеани сўзлаб бердингиз. Энди сиз келинингизга ҳам айнан бизларга гапирган гапларингизни айтинг. Ёнингизда турган инсон ҳам бу ҳаётда ҳар бир қилинган иш учун жавоби борлигини англаши лозим. Шундагина у умрнинг қадрига етади. Ҳаётнинг ўзи катта бир сабоқ. Сиз қилган ишингизни нечоғлик эканлигини англагансиз. Бу эса кўпчиликка бир ўгит бўлиши турган гап.
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 879 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 2
ZαRα29.05.2013 22:11
ZαRα29.05.2013 22:11
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz