Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Aprel » 11 » Қайси мамлакат болалари бахтлироқ
22:54 Қайси мамлакат болалари бахтлироқ |
Женевада БМТ ЮНИСЕФ болалар жамғармасининг дунёнинг ривожланган 29 мамлакатида болалар аҳволи тўғрисидаги ҳисоботи чоп этилди. Хабарларга қараганда, таққослаш учун 18 ёшгача бўлган болаларнинг ҳаёт тарзи ва ривожланиши беш йўналишда кўриб чиқилган, жумладан, турар-жой, моддий таъминланганлик, соғлиқ ва хавфсизлик, хулқ-атвор ва таълим каби жиҳатларга эътибор қаратилган.
Мазкур мезонлар бўйича энг яхши натижа Нидерландия, сўнг Норвегия, Исландия, Финляндия ва Германияга насиб этган. Энг ёмон кўрсаткичлар эса Руминия, Латвия, Литва ва АҚШ мисолида тасвирланган.
Бу борада молиявий инқироз қурбони бўлган Жанубий Европа мамлакатлари: Греция – 25-ўрин, Италия 22-ўрин, Португалия 15-ўрин билан чекланган. Испания эса ўн йил ичида бешинчи ўриндан ўн тўққизинчи ўринга тушиб қолган.
Швейцария ЮНИСЕФ рейтингида 2011 йил билан таққослаганда уч ўринга кўтарилиб, ўн биринчи поғонадан саккизинчи ўринга чиқиб олган. «Турар-жой ва атроф-муҳит» йўналиши бўйича мазкур мамлакат биринчиликни қўлга киритган.
Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашларича мамлакатнинг иқтисодий ривожлангани болалар турмуш шароитининг яхшилигини англатмайди, ёки аксинча иқтисодий кўрсаткичлари анча камтарроқ бўлсада, она ва бола турмушини яхшилаш, ёш авлод саломатлигини таъминлаш, таълим ва тарбия сохасида катта ютуқларни қўлга киритаётган давлатлар кўпчиликни ташкил этади.
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 804 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|