SHERLAR.BIZ Shanba, 21.09.2019, 08:03
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 23 » Ҳаёт учун!" хайрия марафони бекор қилингани муносабати билан ташкилотчиларнинг қўшма баёноти эълон қилинди
23:38
Ҳаёт учун!" хайрия марафони бекор қилингани муносабати билан ташкилотчиларнинг қўшма баёноти эълон қилинди
Бугун "Ҳаёт учун" хайрия марафони бекор қилингани ҳақида хабар бергандик. Ушбу йирик оммавий тадбир ташкилотчилари мазкур қарор борасида расмий баёнот берди.

Унда шундай дейилади:

"Анъанавий «Ҳаёт учун!» хайрия форум-марафони ташкилий қўмитаси – «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, «Аёллар кенгаши» Республика жамоат бирлашмаси ва «Ҳаёт учун!» кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, Сьюзан Комен номидаги жамғармаси (АҚШ) Бостонда ўтказилган марафонда содир бўлган фожеавий ҳодисалардан даҳшатга тушди ва воқеадан жабр кўрганларнинг барча яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Стадиондан ёки қўриқланадиган бошқа иншоотлардан ташқарида ўтказиладиган оммавий тадбирларга нисбатан Ўзбекистон бўйлаб хавфсизлик чоралари эълон қилинганидан сўнг ҳамда бутун дунёда марафон ҳаракатларини юргазиш ғоясига ҳамфикрлик ва эҳтиром билдириш сифатида «Ҳаёт учун!» хайрия форум-марафони ташкилий қўмитаси марафоннинг Тошкентда ўтказиладиган якуний югуришини қолдиришга қарор қилди. 27 апрелда эса марафон ҳаракатини қўллаб-қувватлаш акциясини хайрия концерти шаклида ўтказишга келишилди.

Мамлакатимиз бўйлаб 222 мингдан зиёд одам сўнгги ой давомида «Ҳаёт учун!» шиори остида ҳар бир вилоятда ўтказилган хайрия марафонлари ва футбол ўйинларида иштирок этди. Бизнинг марафон иштирокчилари Бостонда рўй берган бахтсиз ҳодисалар қурбонларига ҳамдардлик билдириш ва уларни қўллаб-қувватлаш ғояси остида бирлашадилар.

Тошкентда шу йилнинг 27 апрелида «Туркистон» санъат саройида ўтказиладиган хайрия концертида «Ҳаёт учун!» хайрия форум-марафонининг футболкасини харид қилиб, кўкрак бези саратони хасталиги билан курашишга ўз ҳиссасини қўшган ҳар бир иштирокчи қатнашиши мумкин. Улар, шунингдек, бу орқали АҚШдаги фожеавий воеқаларни бошдан кечирганларни қўллаб-қувватлайдилар. Бостондаги ҳодисалар кўпчиликнинг қалбини ларзага солди.

Хайрия лойиҳалари чексиздир. Бу эса эзгуликка ишонувчи кишиларнинг ҳамжиҳатлиги намунасидир."
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 410 | | Рейтинг: 5.0/5
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz