Главная » 2013»May»7 » Аёлнинг «Олтин кузи» ёхуд климакс енгил ўтиши учун нима қилиш керак?
01:07
Аёлнинг «Олтин кузи» ёхуд климакс енгил ўтиши учун нима қилиш керак?
Муштарийдан мактуб «Климакс даври оғир кечган аёллар ҳақида кўп эшитяпман. Вилоятларнинг бирида 53 яшар аёл климакс оғир асоратлар биланўтганлиги сабабли вафот этибди. Бундан тўрт йил илгари шу аёлнинг турмушга узатган қизи вафот этиб, фарзанд доғида куйган экан. Устига устак, климакс бошланиб, бу руҳий бузилишга олиб келган. Унинг яқинлари ўзини идора этолмай қолган аёлни руҳий шифохонага олиб боришга мажбур бўлишган. Аёл бу ерда уч кун ётиб, вафот этган. Ҳозир менда ҳам климакс белгилари сезиляпти, серзарда, йиғлоқи бўлиб қоляпман. Тушкунликка тушиб, қон босимим кўтарилиб кетяпти. Шундан хавотирдаман. Климакс – қандай касаллик? Бу давр енгил ўтиши учун нималар қилиш керак?» Холида Алиева, Зангиота тумани.
Мухбиримиз бу саволларга жавоб олиш учун Тошкент шаҳридаги 15-оилавий поликлиникаси шифокори, олий тоифали акушер-гинеколог Жўраева Муҳаббат Тўраевна билан суҳбатлашди.