Главная » 2014»Mart»3 » Аёлларнинг умр давомида пардоз билан юрадиган вақти ҳисоблаб чиқилди
08:00
Аёлларнинг умр давомида пардоз билан юрадиган вақти ҳисоблаб чиқилди
Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ўрта ҳисобда аёллар ҳаётининг ярмидан кўпини бўянган ҳолда ўтказади, дея хабар бермоқда Medvesti.com.
Статистика ҳам буни тасдиқлади: ўрта ҳисобда аёл бир кунда 13 соатни юзидаги косметик воситалар билан ўтказади. Қолган соатларда эса тери бўёқлардан дам олади. Тадқиқотчилар икки мингдан ортиқ аёлнинг кун тартибини ўрганиб, шундай хулосага келишди.
Тадқиқотчилар аёл киши бир кунда қанча вақтини бўянишга сарфлашини ҳам ҳисоблаб чиқишмоқчи бўлишди. Аммо бунинг ўзига яраша мураккабликлари бўлиб, сарфланадиган вақт терининг ҳолатига, косметик воситалардан қанчалик тез-тез фойдаланишга ва албатта, пардоз кундаликми ёки тантанали маросим учун кабиларга боғлиқ.
Иштирокчиларнинг 20 фоизи пардоз қилмаганида, ҳатто тақиллаётган эшикни очмаслигини, ҳар ўнинчи аёл эса пардозсиз юрганида ўзига бўлган ишончи пасайишини айтган.