SHERLAR.BIZ Yakshanba, 22.12.2024, 19:14
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 8
Mexmonlar: 8
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 28 » Аёлларни жалб этган танлов
08:25
Аёлларни жалб этган танлов
Аёл – оиланинг, демакки, жамиятнинг мустаҳкам, содиқ таянчи, асоси. У фақатгина уй бекаси, меҳрибона она, севимли ёр, қўли ширин пазандагина эмас, балки жамиятнинг тўлақонли, билимли ва ташаббускор аъзоси ҳамдир. У ўз интилишлари, ижодий қуввати, ғайрати ва салоҳияти билан ҳар қандай соҳада катта ютуқларга эришиб, юқори чўққиларни забт эта олади. Бунга “Йил аёли” танловида иштирок этган хотин-қизларимиз мисолида яна бир бор ишонч ҳосил қилишимиз мумкин.

“Йил аёли” танлови 2007 йилдан бери “Аёллар кенгаши” республика жамоат бирлашмаси томонидан анъанавий тарзда ўтказилиб келинмоқда. Ушбу танловдан кўзланган мақсад аёлларнинг жамият, оила, фарзанд тарбиясидаги масъулиятини ошириш, турли соҳаларнинг ривожига қўшаётган ҳиссаларини муносиб тақдирлаш ва қадрлаш, уларни янада эзгу ишларга қўллаб-қувватлашдир. Танлов ташкил этилиши биланоқ ёши, касби ва қизиқишлари турли бўлган, турли вилоят ва шаҳарларда, пойтахтда яшовчи қиз-аёлларни ўзига жалб қила олди. Ўтган беш йил давомида лойиҳада қатнашиш истагини билдирган аёллардан келиб тушган аризалар 125 мингдан ошди (2007 йил – 6 298та, 2009 йил – 27 120та, 2010 йил – 28 703та, 2011 йил – 29 809 та, 2012 йилда эса – 30125та ариза).
Танловда иштирок этиш учун
Танловнинг биринчи босқичи анкета асосида ўтказилади. Танловда иштирок этишни истаган аёллар танловнинг расмий сайти – www.jenshinagoda.uz да анкетани тўлдириб ёки анкетани юклаб олиб тўлдириб, “Аёллар кенгаши”нинг ҳудудий бўлинмаларига топширишлари лозим. Анкетада иштирокчи аёлнинг ички дунёси, ижтимоий ҳаёт ҳақидаги қарашлари имкони борича кенгроқ ёритилган бўлишига алоҳида эътибор берилади. Вилоят босқичи натижаларига кўра, республика босқичига 14 нафар қатнашчи (12 вилоят, Қорақалпоғистон республикаси ҳамда Тошкент шаҳри)дан бир нафардан қатнашчи саралаб олинади. Бу босқичнинг асосий шартида иштирокчилар ўзларининг кичик муаллифлик лойиҳалари билан чиқиш қиладилар ва бу қисқача тақдимот ижтимоий соҳага ижобий ўзгаришлар кирита олиши лозим. Маданият ва санъат арбобларидан иборат ҳакамлар ҳайъати ушбу босқични баҳолаш учун қатнашчиларнинг ҳисобот сифатида топширган видеолавҳалари ва бошқа зарур маълумотларни кўриб чиқадилар. Ғолиблар финал босқичига йўлланма оладилар.
Иқболи кулган ғолибалар
2007 йилда танловда ғолибликни самарқандлик Дилдора Ниёзова, 2009 йилда жиззахлик Мамлакат Эрматова, 2010 йилда эса тошкентлик Саида Мирзараҳимовага, 2011 йилда қорақалпоғистонлик Тамара Қалиқиличова қўлга киритди. Ўтган 2012 йилда “Йил аёли”да ғолиблик Қашқадаёр вилояти Китоб туманидаги “Элдорбек Аброржон Луқмонович” фермер хўжалиги раҳбари Насиба Нуровага насиб қилди. “Йил аёли-2012” миллий танлови 2012 йилнинг август ойида эълон қилинди, 17 ноябрдан 30 ноябргача республикамизнинг барча вилоятларида саралаш босқичлари бўлиб ўтди. Танловда юртимизда илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик соҳаларида фидокорона ҳамда самарали меҳнат қилаётган 30125 нафар қатнашди. Улар орасидан ҳар бир вилоятдан битта вакила саралаб олинди. Танловнинг республика босқичига чиққан 14 нафар аёл мутлоқ ғолибани аниқлаш учун тантанали кечага таклиф этилди. Ғолиба 30 ноябрдан 6 декабрга қадар ўтказилган SMS-овоз бериш орқали аниқланди. Республика босқичида ғолибликни қўлга киритган аёлга лойиҳа муаллифи Гулнора Каримова диплом, танлов рамзи билан бирга бош мукофот – “Матиз” автомобили калитини топширди. Барча ғолибларга эса GULI брендининг пардоз-андоз воситалари, эсдалик совғалари, гулдаста ва сертификатлар топширилди.
Келажак – салоҳиятли ёшлар қўлида
“Йил аёли” миллий танловида иштирок этаётган аёллар орасида ёшларнинг кўплиги кишини қувонтиради. Жумладан, 2012 йилда танловнинг республика босқичига ўтган 14 нафар иштирокчидан 3 нафари 30 ёшдан кичик эканлиги юртимиз ёшларининг нақадар салоҳиятли, ташаббускор, Ватан равнақига ҳисса қўшишга ташна эканлигини англаш мумкин. Иштирокчилар орасида турли касб эгалари – ўқитувчилар, хусусий корхона раҳбарлари, фермер аёллар, мактаб директори, шифокор, тадбиркорларнинг борлиги эса аёлларимизнинг барча соҳаларда самарали меҳнат қилаётганликлари, ўз мақсадлари йўлида илдам ҳаракатланаётганликлари, замон билан ҳамнафасликда фаолият олиб бораётганликларидан дарак беради.

“Ишимдаги барака – ҳалолликдан”
Насиба Нурова, “Йил аёли-2012” ғолиби: – Ростини айтсам, танловда ғолиб бўламан деб ўйламагандим. Лекин кўнглимда бир умид бор эди. Давлатимиз, Президентимиз томонидан фермерларга яратиб берилаётган кўплаб имкониятлардан руҳланиб, балки мен ғолиб бўларман деб умид қилдим. Фермер хўжалигимни 2006 йилда ташкил қилган бўлсам, йил сайин биз фермерларга яратиб берилаётган имкониятлар шу соҳада яхши натижаларга эришишимга ёрдам берди. Картошка уруғларини экишга имтиёзли кредит олганман. Шу имкониятлар қанот бўлиб, фарзандларим билан бирга меҳнат қилиб, узумдан, картошкадан яхши ҳосил оляпмиз. Меҳнат қилган одам кам бўлмаслигини онам мисолида кўрганман. Онам бригадир бўлганлар, меҳнатсеварлик менга улардан ўтган.
Фермер хўжалигимда 30 нафар ишчи бор. Картошкани экиш, чопишга мавсумий ишчилар ёлланади. Уларга меҳнат ҳақи нақд пул асосида тўланади. Бундан ташқари, оила аъзоларим ҳам мен билан бирга ишлашади. Олти нафар фарзандим, невараларим бор. Турмуш ўртоғим – иш юритувчи. Ҳаммалари мени қўллаб-қувватлаб туришади. Ишимнинг баракали бўлишида оиламиздаги аҳиллик, меҳнатсеварликнинг роли жуда катта. Кейин мен учун ҳамиша ҳалоллик биринчи ўринда бўлган.
Насиб этса, режаларим ҳали жуда кўп. Фермер хўжалигимизни янада ривожлантириб, картошка, узумни қайта ишлайдиган цех очишни ният қилганман. Қолаверса, 18та тикув машинаси сотиб олиб, хотин-қизларимиз учун иш ўрни яратишни режалаштириб турибман.
Баъзан ҳориган пайтимда ҳосилни кўриб, меҳнатимиз самарасини кўриб, чарчоғим чиқиб кетади. Ерга меҳр қўйганман, ана шу меҳр менга куч беради.

Мавжуда Раҳимбердиева, “Йил аёли-2012” Республика босқичи қатнашчиси: – “Йил аёли” танловида қатнашиш менинг орзуим эди. Ғолиб бўлишни хоҳлагандим. 2010 йилда бу танловда Тошкент вилоятидан Саида опа Мирзараҳимова ғолиб бўлгандилар. Уларни телевизорда кўриб, роса ҳавас қилгандим. 2011 йилда ҳам танловда қатнашишни истагандим, лекин тадбиркорлик ишим ҳали бироз кичикроқ эди. Аввал бироз кенгайтириб, кейин қатнашганим маъқул деб ўйладим. Аммо танлов жараёнини эътибор билан кузатиб бордим. 2012 йилда танловда иштирок этишга қарор қилдим, бу пайтга келиб тадбиркорлик ишимни бироз кенгайтириб, спорт клублари очгандим. Хотин-қизлар қўмитасига ариза топширдим ва танловда республика босқичига чиқишга муваффақ бўлдим.
Республика босқичига чиққанлар орасида энг ёш иштирокчилардан бири менман. Танловда жуда кўп тажрибали тадбиркорлар қатнашишди. Мен улардан кўп нарса ўргандим. Иш тажрибалари, ишчилар билан қандай гаплашишлари ҳақида ўртоқлашдим. Ҳозир ҳам улар билан ҳамсуҳбат бўлиб турамиз.
Ўзим асли ўқитувчиман. Мактабда инглиз тили, она тили ва адабиёт фанларидан дарс бераман. Тикув цехимга ҳар куни тушдан кейин бораман. Кечқурун эса бичиладиган кийимларни тайёрлаб қўяман. Қизлар эрталаб келиб тикишади. Бу мен учун ҳам даромад, ҳам қўшимча фаолият. Ишчилар ҳам ўз оилаларига фойда келтиришяпти. Ҳаракатда баракат деб бекорга айтишмайди-ку ахир. Уйда ўтириб тикиб ўтирсангиз ҳам, кўп нарсадан орқада қолиб кетаркансиз. Шунинг учун ҳам танловда қатнашдим. Танловда қатнашган дунёқараши кенг, илмли, ақлли аёллар билан суҳбатлашиб, энди шу доирадан чиқиб кетмасликка ҳаракат қиляпман. Зеро, бўлаётган ўзгаришлар, замон билан ҳамнафас бўлиб яшашимиз керак. Шунда ривожланиш, янги марраларга эришиш мумкин бўлади.
Мен Фонд Форумнинг кўп тадбирлари, лойиҳаларида қатнашиб келаман. Марафонда ҳам футболкасини кийиб иштирок этганман. Кўкрак бези саратонига чалинган аёлларга кўрсатилаётган хайрия ишлари айниқса мени таъсирлантиради. Бу ишда ўзим ҳам ҳисса қўшиш истагида ҳисобимдан пул ўтказиб турардим. Бундан кейин ҳам Фонд Форум тадбирларида фаол қатнашиш ниятидаман.

Комила НОСИРОВА
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 877 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 1
SAYT_ADMINKASI28.02.2013 08:40
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz