SHERLAR.BIZ Payshanba, 26.12.2024, 13:15
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 9
Mexmonlar: 9
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 18 » АЁЛЛАРГА БАҒИШЛАНГАН ЭНГ ШОВ-ШУВЛИ ШОУ ТАФСИЛОТЛАРИ
02:54
АЁЛЛАРГА БАҒИШЛАНГАН ЭНГ ШОВ-ШУВЛИ ШОУ ТАФСИЛОТЛАРИ
ТАФСИЛОТЛАР:

1. Сайтимиз томонидан 8-март халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган шоу 7-март куни «Ўзбегим” ресторани ташкил этилди.

2. Рестрораннинг ички қиёфасини аъло даражада ўзгартирган, бетакрор декорациялар билан бойитган “FESTIVAL EVENT MANAGEMENT”дан биз қатори кўпчилик миннатдор бўлган бўлса, ажабмас!

3. Бошловчиликни Зайнаббегим Юнусова («Супер Келинчак» ва «Қопқон» шоулари муаллифи, бошловчиси) ва Акмал Мирзо («Ориат Доно» бошловчиси, актёр)га ишониб топширдик! Икки сўз устаси бор жойда нима бўлади? Микрофон талашиш…Йўқ-йўқ, ҳақиқий шоу бўлади!

4. Тинчлик шарофати билан барака ёғилаётган юртимизнинг дастурхонлари нозу неъматга тўла: Ўзбегимнинг сомсасидан тортиб, Узоқ Шарқдагиларнинг севимли миллий таоми сушию роллгача! Ҳар бир столда баҳор даракчилари – нафис гуллар ва романтик кайфиятни зоҳир этувчи баланд шамлар!!!

5. Шоуда ёш истеъдодларни ҳам оммага таништиришни лозим топдик. Озодбек Назарбековнинг шогирди Жасурбек Мавлонов ўзи ёзган қўшиқларни ижро этиб, томошабинлар диққатини тортган бўлса, «Аёл», «Топаман», «Абадий» каби қўшиқлар куйлаб, ҳар бирига клип суратга олдиришга улгурган Ҳизра Усмонова ҳаммани рақсга чорлади.

6. Ўзига хос ижоди билан танилиб бораётган хонандалар Амира Алибекова ва Тамила ўзининг энг оммалашган тароналарини ижро этишди!

7. Кеча давомида совринли ўйинлар аёлларни роса хурсанд қилди. Акмал Мирзонинг санъатга тегишли саволига тўғри жавоб берган аёлга “Мўъжиза медиа” томонидан уюштириладиган бир йиллик концертлар учун тўрт кишилик чипталардан иборат эксклюзив таклифнома тақдим этилган бўлса, тележурналист Насиба Мақсудованинг саволларига жавоб топганганларга “Modern art music” халқаро продюсерлик маркази раҳбари Феруза Мурадова томонидан махсус ясалган тилла узук ҳамда Франциядан олиб келтирилган ифорлар улашилди!

8. Фонд Форум фаолияти билағонига Гулнора Каримованинг махсус совғаси – унинг “Ота” номли қўшиғи қаторида бир неча ўзбек ижодкорларининг оммабоп тароналари киритилган “Қалбимдаги ҳис-туйғу” альбоми совға қилинди!

9. Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Намозовнинг «Кўза»си янграганда, кўпчиликнинг юзига табассум югурди. Қизиқчига ҳожат қолмади. Ҳамма кулиб-кулиб, рақсга тушди!

10. Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг савлати бор. У даврага кириб келганида, ресторан олқишга тўлди ва бундай эҳтиромга муносиб хонанда ўз мусиқий чиқиши билан интиқ соғинчни оқлади ҳам. Бир неча қўшиқларини жонли куйлаган Назарбеков тасодифий таклифга ўтди. Меҳмонлар орасида мафтункор раққоса Паризодани пайқаб, уни саҳнага таклиф этди.

11. Паризода Озодбекнинг янги қўшиғига қўлида олов ёқиб рақсга тушганида ҳамма ҳайратдан оғзини ланг очишга ҳам улгурганди! Битта рақс билан кеча пик нуқтага кўтарилди. Кейинги тароналар ижроси пайтида даврадан миллиметр бўш жой топиш муаммо эди!

12. Юлдузлар кети юлдузларга уланиб кетди. Назарбековнинг энг сара қўшиқлари гулдастасидан сўнг навбатни бетакрор Райҳон эгаллади. Кечага махсус яшил либосида кўкламнинг яшил ва кенг далаларини эслатиб келган хонанда энг сўнгги хитларини куйлади. Бироқ, у куйлаб бўлганига қадар, суратга тушувчилар навбати тугагани йўқ. Бу эса Райҳоннинг севимлилик даражаси ҳануз юқори эканлигидан далолат беради!

13. 8-март муносабати билан ҳақиқий шов-шув «KOZTEX» компаниясидан бўлди. Шоу ҳамкори кечага ташриф буюрган 400 дан ортиқ аёлларга кайфиятни максимал даражага кўтаргувчи ифорлар жойланган совғаларни ҳадя этди. «Бу даргоҳдан ҳеч ким норизо кетмаслиги керак». Шундай бўлди ҳам.

14. Ботир Қодиров ва Жасур Умировнинг ташрифи кутилмаган «сюрприз» бўлди! Қодировнинг барча хитлари аёлларни даврада узоқ ушлаган бўлса, Умировнинг «Жумагул»и қизларни даврада михлаб қўйди! Рақс бир он ҳам тинмади.

15. Кечанинг Озодбек, Райҳондан кейинги учинчи махсус меҳмони – Муниса Ризаева. Бу хонанда айни пайтда концерт ва тўйларнинг энг файзли юлдузига айлангани исбот талаб этилмайдиган фактга айланган. «Шов-шувли шоу» ҳақиқий шоу даражасига кўтарилди. «Аҳа-ўҳў»дан «Секин-аста»гача куйланди. Жуда файзли чиқиш. Лол!

16. Кечанинг бошидан охирига қадар дўст бўлиб ёнимизда турган, пойтахтнинг энг «сертўй» хонандаси, ажойиб репертуари билан давраларни қайнатувчи Алишер Рўзиметовга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.



Қўлдан келганича ҳаракат қилдик. Муҳими, 365 куннинг бир кунида аёллар учун боримизни поёндоз қилсак ҳам камлик қилади. Қани имкони бўлса, 365 кунни ҳам улар учун байрам сифатида бахш этсак…



Жасур ҲАМРОЕВ
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 1371 | | Рейтинг: 5.0/7
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz