Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 19 » Аёллар ўртасида FIDE гран-приси очилиш маросими
09:45 Аёллар ўртасида FIDE гран-приси очилиш маросими |
Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида шахмат бўйича хотин-қизлар ўртасида Халқаро шахматфедерацияси – ФИДЕ Гран-присининг учинчи босқич баҳслари бошлангани ҳақида хабар бергандик.
Аёллар ўртасида FIDE гран-приси Тошкент босқичининг очилиш маросимида халқаро шахматфедерацияси президенти Кирсан Илюмжинов иштирок этди. Маросимдан аввал Илюмжинов, Осиё чемпионати ва Осиёўйинлари кумуш медали совриндори ўзбекистонлик Нафиса Мўминова ҳамда халқаро ҳакам Ҳусан Турдиалиевиштирокида матбуот анжуманида иштирок этди. Улар журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди. Мусобақада иштирокчиларнинг нечанчи рақамда қатнашишлари очилиш маросимида,ноанъанавий тарзда аниқлаб олинди. Маросимни расман Кирсан Илюмжинов ҳамда Ўзбекистон маданият ва спортишлари вазири Мирҳожиддин Ҳожиматов очиб берди. Шу тариқа аёллар ўртасидаги FIDE Гран-присининг учинчибосқичига старт берилди. Унда мамлакатимиз шарафини Нафиса Мўминова ҳимоя қилади.
Нафиса Мўминова:
- Бу мусобақада қатнашаётганимдан жуда ҳам хурсандман.Биринчи навбатда Фонд Форум ва Ўзбекистон шахмат федератсиясига катта раҳмат айтаман. Мен бундай турнирдабиринчи бор иштирок этишим ва, ўйлайманки, яхши натижа кўрсатаман. Рақибларим, уларнинг мусобақалардакўрсатган натижалари тўғрисида маълумотга эгаман. Улар дунёнинг энг кучли, кўзга кўринган шахматчилариҳисобланишади. Ҳозирда олдимга қўйган энг асосий мақсадим, мусобақада муносиб қатнашиб, яхши натижаларниқўлга киритиш.
Маросимни ўзбек эстрадаси вакилларининг дилтортар қўшиқлари билан давом эттрилди.
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 609 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|