Қатор хорижий давлатларнинг Ҳиндистондаги элчихоналари вакиллари аёлларга бу давлатга ёлғиз бормасликни маслаҳат беришмоқда. Уларнинг айтишича, ёлғиз сайёҳлар хавф остида, шунинг учун эҳтиёткор ва сергак бўлишлари керак. Ҳиндистонда кейинги пайтда ёлғиз аёл сайёҳларни калтаклаш ва зўрлаш ҳақидаги хабарларнинг кўп чиқаётгани шундай огоҳлантиришларга сабаб бўлмоқда. Жумладан, 23 ёшли корейс толибанинг ўзи яшаб турган меҳмонхона эгасининг ўғли томонидан зўрланиши сўнгги ойларда роса шов- шув бўлди. 24 ёшли сайёҳ аёлни эса автобусда бир тўда эркаклар зўрлашган. Ҳиндистон ўз обрўсини йўқотмасликка уринса- да, маҳаллий полиция хорижлик аёллардан маҳаллий аҳоли устидан тушаётган шикоятлар кўпайиб бораётганини таъкидламоқда. 2011 йилнинг ёзида 24мингта зўрлаш қайд этилган. Бу эса ҳинд аёлларини зўравонликка қарши норозилик маршига чиқишга ундади.