Айни кунларда хонанда Жасур Умировнинг бир қиз томонидан берилган ариза асосида тергов иши очилиб, тергов идораларига серқатнов бўлиб қолганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бу миш- мишларга ойдинлик киритиш мақсадида хонанда билан боғланишга қарор қилдик. – Бу шунчаки одамларнинг ўйлаб топган уйдирмаси ёки туҳмат дейишим мумкин. Шу кунгача ҳеч қандай қиз билан орамизда терговгача етиб борадиган низо чиқмаган. Ўйлайманки, бундан кейин ҳам бўлмайди, – дейди хонанда ўзи ҳақидаги гап-сўзларни эшитиб ажабланганлигини яширолмасдан.