SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 15:52
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 20
Mexmonlar: 20
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 10 » Ajab tovur sport turlari
00:02
Ajab tovur sport turlari
Қизиқ савол – нега шахмат спорт турига киргани ҳолда қарта, нарда каби ўйинлар спорт турига киритилмаган? Жавобсаҳифамизнинг қуйи қисмида. Энг ажойиб соқол турмаклари Ҳа, ҳайратланишингиз табиий. Лекин 2007 йилда шу пайтгача ҳам ўтказилиб келинган соқол карнавалига спорт мусобақаси мақоми берилди. Албатта, кўпчилик мутаххасисларнинг "Соқолни ўриб олиб кўз- кўз қилиш ҳам спорт бўлибдими?!” деган эътирозларида ҳам жон бор. Лекин мўйловлари билан соқолларини алламбало усулларда турмаклаб, виқор билан турган жанобларни кўрганда ҳамманинг ҳам юзига табассум югуради. Улар орасидаги энг антиқа турмак соҳиблари ғолиб деб топилади ва яхшигина совринга ҳам эга бўлади. Пишлоқ ортидан югуриш Кулманг. Бу эрмак ҳам Буюк Британияда расман спорт тури сифатида қайд этилган ва минглаб мухлис ҳамда ўз усталарига эга. Ҳар йили Буюк Британиянинг Глочестер шаҳрида барча қизиқувчилар баланд адир ёнига тўпланадилар. Пишлоқ пиширувчилар вакили каттакон, юмалоқ, бир бош пишлоқни адирдан пастга думалатиб юборади. Пишлоқнинг ортидан ҳамма пастга қараб чопади. Югурганларнинг аксарияти чирпирак бўлиб йиқилиб, бир- бирларини босиб кетади, жароҳат олади. Тош ва лойларни писанд қилмай пишлоқни қувиб етган ғолиб яхшигина совринга эга бўлади. Ҳали олимпиада турларига кирмаган бўлсада, буниси ҳарқалай спортга ўхшайди а? Фут-реслинг Қўл кураши – арм- реслингнинг янада "мукаммалроғи” бўлган фут-реслинг рақибларнинг оёқлари бош бармоғи орқали курашларига асосланган. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, лекин бу кураш ҳам расмий спорт турлари рўйхатига киритилган. Умуман олганда кимлардир қайсидир даврадан бекорчиликдан ўйлаб топган эрмаклар аста- секин спорт турига айланиб кетишидан энсамиз қотмаслиги лозим. Унутманг, бир вақтлар футбол ҳам бекорчиларнинг эрмаги саналган. Хотинни опичлаб чопиш Бу асл эрларнинг курашидир. Фин эркаклари ўзларининг турмуш ўртоқларини елкаларига опичлаб чопиш орқали нафақат мусобақалашадилар, балки хотинларини бошларида кўтариб юришларини амалда исботлайдилар ҳам. Мусобақа анчагина мураккаб – пойга йўллари чуқурлар, кўлмаклар, турли тўсиқлар каби синовларга бой. Сув ости хоккейи Сув ости хоккейи жуда томошабоплиги билан мақтана олмайди. Қалин сув қатлами тагида учиб юрган шайбани кузатиш анчагина мушкул ишда. Сув спортчиларнинг ҳаракатланишига анчагина тўсқинлик қилади ва уларнинг уринишлари жуда кулгили кўриниш олади. Умуман ўйиннинг томошабинларни қизиқтирган томони ҳам шунда. Бу ҳам расман спорт тури сифатида қайд этилганини таъкидламаса ҳам бўлар. Отлар билан беллашув Англия ва Уэльсда одамлар тезлик ва чидамлилик борасида отлар билан беллашадилар. Бу спорт турининг кичкинагина ва ҳаммага аён "сири” шундан иборатки мусобақаларга энг қирчанғи отлар танлаб олинади. Аксинча бўлиши ҳам мумкин эмасда, ахир манаман деган спортчининг ҳам отдан ўзиб кетиши мушкул. Отлар ва жуда кўпчилик ҳаваскору- проефессионаллар аралаштириб қўйиб юбориладиган бу спорт тури марказий телеканалларда трансляция қилинади. Саҳифамиз бошидаги саволнинг жавоби қуйидагича; Шахмат спорт турига киритилганига асосий сабаб - бунда тенг имкониятлар остида кураш боради. Қарта ва нардада эса ғалаба кўп жиҳатдан омадга боғлиқ. Шундай экан, юқорида қайд этилган, бир хил имкониятлар остида бўлиб ўтадиган эрмак мусобақаларнинг расман спорт тури сифатида қайд этилишида ҳам ўзига яраша асос бор.
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 986 | | Рейтинг: 5.0/5
Всего комментариев: 1
Bek_akan10.01.2013 02:25
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz