Статистика |
Hozirda saytda: 18 Mexmonlar: 18 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Yanvar » 21 » Афгонистонда террорчилар полицияни гаровга олди
22:22 Афгонистонда террорчилар полицияни гаровга олди |
Афғонистоннинг Қобул шаҳри йўл патруль хизмати бош бошқармаси биноси террорчилар гуруҳи томонидан гавровга олинди. Бу ҳақда "Пажвак” агентлиги хабар тарқатди. Айни вақтда бир неча соатдан буён мазкур террорчилар гуруҳи билан Афғонистон ҳарбийлари махсус гуруҳи ва маҳаллий полициячилар ўртасида отишма давом этмоқда. Бунинг оқибатида бир нафар полиция ходими ҳалок бўлган, 16 киши, жумладан, хавфсизлик кучлари ходимлари ва оддий фуқаролар турли тан жароҳатини олган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тарқатган маълумотларга қараганда, Қобул йўл патруль хизмати бош бошқармаси биносига беш нафар террорчи бостириб кирган ва улардан бири ўша ондаёқ бино эшиги ёнида ўзини портлатиб юборган. Умумий ҳисобда икки нафар қўпорувчи ҳалок бўлган, бироқ уларнинг учтаси ҳамон қаршилик кўрсатмоқда.
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 576 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|