Бугун эрталаб Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар берган. Афғонистон Мудофаа вазирлигидан хабар беришларича, портловчи ускуна вазирлик биноси ёнида ҳаракатга келтирилган. Шунингдек, шаҳар марказида отишмалар бўлганлиги айтилмоқда. Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ. Воқеа АҚШ Мудофаа вазири Чак Хейгелнинг Афғонистонга ташрифи вақтида содир этилди. Лекин АҚШ вазири портлаш рўй берганда у ерда бўлмагани хабар қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг январ ойида террорчиларнинг Қобул шаҳрининг ғарбида жойлашган йўл полицияси бошқармаси биносига ҳужум қилиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлганди. Ушбу босқинчиликни "Толибон" ҳаракати амалга оширганини тан олган.