1980 йилда Афғонистонда бедарак йўқолган асли самарқандлик Баҳриддин Ҳакимов Ҳирот шаҳрида топилди.
Бу ҳақда МДҲ мамлакатлари ҳукуматлари раҳбарлари кенгаши ҳузуридаги байналминалчи-жангчилар ишлари бўйича қўмита раиси Руслан Аушев маълум қилган.
Баҳриддинни Афғонистонда Шайх Абдулла деб чақиришади. У 1980 йилда собиқ иттифоқ қўшини таркибида Ҳирот шаҳри яқинида жанг олиб борган ва сентябр ойида оғир жароҳатланган. Шу ҳудудда истиқомат қилувчи маҳаллий аҳоли яраланган аскарни топиб олиб, уни халқ табобати ёрдамида даволаган. Мўъжиза туфайли, омон қолган Баҳриддин Шайх Абдулла бўлиб Афғонистонда қолиб кетган ва ҳозирда унинг ўзи ҳам гиёҳлар илми билан шуғулланади.
Қўмита раиси ўринбосари Александр Лаврентьевнинг айтишича Ҳирот провинциясида бир йил давомида қидирув ишлари олиб борилган ва Баҳриддин билан учрашиш осон бўлмаган. Уни топишда махаллий аҳоли ёрдам берган. Маълум бўлишича, Баҳридднинг ҳаёти равон кечмаган. Ҳакимов ўша ерда уйланган , бироқ рафиқаси кейинчалик оламдан ўтган. Фарзандлари йўқ. Ўз шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлари ҳам йўқ. Жароҳатдан сўнг қўли ва елкаси қалтирайдиган бўлиб қолган.
Ҳакимов ҳарбий хизматга чақирилгунга қадар яшаган жойи ва яқинларининг исмларини аниқ эслайди. Унинг айтишича, агар қариндошлари қаршилик билдирмасалар, улар билан учрашишган бўларди.
Афғонистондан топилган самарқандлик собиқ аскарни укаси таниди
1980 йилда Афғонистонда бедарак йўқолган деб ҳисоблаб келинган самарқандлик Баҳриддин Ҳакимовнинг акаси уни фотосурати орқали таниди.
Бу ҳақда Ўзбекистон байналминал-жангчилар бирлашмасининг Самарқанд вилоят бўлими раҳбари Эсон Хасановга таяниб 12uz.com хабар берган. "Баҳриддин Ҳакимовнинг туғишган акаси, Самарқанд шаҳрида яшовчи Шароф Ҳакимов, йўқолган акасини суратидан таниган ва у билан учрашувни интизорлик билан кутмоқда", — деб ёзади РИА новости. Ака-укаларнинг учрашувига бир ҳафта ичида ойдинлик киритилади. Айтишларича, Баҳриддининг ота-онасига бундай қувончли кунларга етиш насиб этмаган, улар вафот этишган экан. Эслатиб ўтамиз, бир йиллик қидирув ишлари натижасида 1980 йилда Афғонистонда бедарак йўқолган деб ҳисоблаб келинган асли самарқандлик ва ҳозирда 53 ёшда бўлган Баҳриддин Ҳакимов Афғонистонннинг Ҳирот вилоятидан топилган. Баҳриддин 1980 йил сентябр ойида Ҳитрот яқинидаги жангда жароҳат олган. Уни топиб олган махаллий аҳоли вакиллари гиёҳлар ёрдамида даволашган ва шу тариқа Баҳриддин Афғонистонда қолиб кетган. Шайх Абдулла исми билан яшаб келган Баҳриддин ўша ерда оила қурган, лекин фарзанд кўрмаган, турмуш ўртоғи вафот этган. Жароҳат туфайли қўли ва елкаси қалтирайдиган бўлиб қолган. Ҳакимов ҳарбий хизматга чақирилгунга қадар яшаган жойи ва яқинларининг исмларини аниқ эслашини ва агар қариндошлари қаршилик билдирмаса, улар билан учрашмоқчи эканини айтганди.
darakchi.uz
|