Главная » 2013»Yanvar»23 » Аэропортдан кайси дориларни олиб ўтиш мумкин эмас
01:16
Аэропортдан кайси дориларни олиб ўтиш мумкин эмас
Ўзбекистон Ташқи ишлар Ўзбекистондан чиқиб кетаётган ва кириб келаётган авиайўловчиларни таркибида феназепам ва фенобарбитал мавжуд бўлган кучли таъсир этувчи дори воситаларини олиб чиқиб кетиш ва олиб кириш тақиқлангани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда «Ўзбекистон хаво йуллари» миллий авиакомпанияси матбуот хизмати хабар тарқатди. Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йилнинг 31 июлида қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали гиёҳванд воситаларни, психотроп моддаларни ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқиб кетиш ва транзит қилиш” тўғрисидаги қарорига мувофиқ феназепам ва фенобарбитал мамлакатимизда алмашинуви тақиқланган воситалар рўйхатига киради.