Германиянинг "Lürssen Yachts” кемасозлик компанияси дунёда энг улкан супер яхтани ишлаб чиқарди.
Маълумотларга кўра, узунлиги 180 метрни ташкил қиладиган ушбу яхта ўз ҳажми бўйича россиялик олигарх Роман Абрамовичнинг машҳур "Eclipse” кемасидан ҳам ўзиб кетди – 16,5 метрга ортда қолдирди. "Azzam” деб ном олган янги яхтанинг тақдимоти Бременда бўлиб ўтган. Ушбу муҳташам кемага ўрнатилган иккита газ турбинаси ва дизель-двигатели шарофати билан яхта ўз тезлигини 30 денгиз узелигача ошириш имконига эга. "Azzam”нинг ички интерьери таниқли француз дизайнери Кристофер Леони томонидан яратилган. Кўп сонли каюталарнинг пардоз ишлари ҳали омма эътиборига ҳавола этилмаган. Оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, ушбу ҳашаматли кема тахминан 620 миллион АҚШ доллари атрофида баҳоланмоқда. Миш-мишларга қараганда, "Azzam” Саудия Арабистони Подшоҳлиги оиласига насиб этади.