Бадани кўк рангда бўлган Пол Карасон исмли афсонавий одам Вашингтонда 63 ёшида юракхуружидан вафот этди. “Ота Смурф” ва “Кўк одам” номибилан ҳам таниқли бўлган Карасон 2008 йили “NBC News” кўрсатувида қатнашганидан кейин жаҳон ОАВнинг назаригатушиб қолганди. Маълум бўлишича, у аргироз, яъни тери ўз рангини ўзгартириб, кулранг-кўк тусга кирадиганкасаллик билан оғриган. Унда бу хасталик қўлда тайёрланган коллоидли кумушни қабул қилиш натижасида пайдобўлган. Карасон кумушнинг антибактериал хусусиятлари дерматитни енгишга ёрдам беришига умид қилган, бироқохир-оқибатда аргирозга чалинган. Рассом Пьер Кюллифорнинг “Смурфлар” деб номланувчикомикслари қаҳрамонига ўхшаб қолгани боис ғаройиб рангли Карасон “Ота Смурф” лақабини олган.