Танланган ҳикояларда ўзбек миллий маданияти, мамлакат ижтимоий - сиёсий ҳаёти ҳақида сўз боради. Тўпламга Абдулла Қаҳҳор, Ғафур Ғулом, Саид Аҳмад ва Ҳайриддин Султонов каби машҳур ёзувчиларнингҳикоялари киритилган. Тўплам муаллифи эндигига 22 ёшга тўлган Маҳмуда Сайдумаровадир. У 1990 йилда Фарғона вилоятининг Марғилион шаҳрида таваллуд топган. Бошланғич таълимни Тошкентдаги 243-умумтаълим мактабида олган Маҳмуда 1996 йил оиласи билан Саудия Арабистонига кўчиб ўтган ва ўқишни чет элда давом эттирган. Мазкур тўплам унинг адабиётдаги илк иши ҳисобланади. Ўзбек ҳикояларини инглиз тилига таржима қилишга аҳд қилган Маҳмуда китоб орқали ўзбек миллий маданияти, урф-одатлари ҳамда жамияти билан дунё халқаларини таништиришни мақсад қилган.