АҚШда эски автомобиль кўприги портлатиб юборилди. Конструкция деярли 85 йил хизмат кўрсатди.
Айтиш жоизки, унинг бир қисми шошилинч капитал таъмирга муҳтож эди. Бунда йўл хизматига сапёрлар ёрдамга келди. Мутахассислар портлатиш ишларига бир неча ҳафта тайёрланишди. Пўлат конструкция қаерга қулаши кераклигини олдиндан катта аниқликда ҳисоблаб чиқишди ҳамда портловчи моддаларнинг аниқ миқдорини белгилашди. Кўп тонналик конструкция тирговучларни шикастламаган ҳолда дарёга қулади. Энди муҳандислар тирговучларга янги пўлат конструкцияни ўрнатишади. Эски кўприқ қолдиқлари эса металлоломга жўнатилади.