АҚШнинг Огайо штатида 50 та автомобил иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда AP ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ҳалокат чоршанба куни Толидо ва Кливленд шаҳрини боғловчи пуллик автомогистралда содир бўлди. Йўлнинг ҳар иккала йўналиши вақтинчалик тўхтатилди. Ҳодиса оқибатида 12 километрлик тирбандлик юзага келди.
Нашрнинг қайд этишича, ЙТҲга ҳудудда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Жароҳатланганларнинг аниқ сони маълум эмас, аммо воқеа жойига етиб келган патрул вазият оғирлигини айтмоқда. Патрул хизмати ҳодими тўқнашган икки машина орасида қолиб кетган.