SHERLAR.BIZ Dushanba, 16.09.2019, 00:03
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 22 » АҚШ сценарийчилари «Арго» операцияси»
20:05
АҚШ сценарийчилари «Арго» операцияси»
АҚШ сценарийчилари «Арго» операцияси» ва «Биринчи рақамли мақсад»ни мукофотлашди

Марк Боал © inquirer.net
«Биринчи рақамли мақсад» («Zero Drk Thirty») фильми «Энг яхши оригинал сценарий» йўналишида АҚШ сценарийчилари гильдияси (Writers Guild of America) совринини қўлга киритди. Лауреатларнинг тўлиқ рўйхати билан ташкилотнинг расмий сайтида танишиш мумкин.

Режиссёр Кэтрин Бигелоу томонидан суратга олинган «Биринчи рақамли мақсад» фильми Усама бин Ладенни йўқ қилиш бўйича операция ҳақида ҳикоя қилади. Фильм устида ишлар анча илгари бошланган ва дастлабки режага кўра, у муваффақиятсизликка учраган операция ҳақида ҳикоя қилиши керак эди. Бироқ кейинроқ фильм сюжетига баъзи ўзгартишлар киритилди. Фильм сценарийсини бунгача «Эла водийсида» ва «Бўронлар ҳукмдори» фильмларида ишлаган Марк Боал ёзган.

Айни вақтда «Биринчи рақамли мақсад» фильми бешта «Оскар»га, жумладан, «Энг яхши фильм» ва «Энг яхши оригинал сценарий» йўналишлари бўйича ғолибликка номзод бўлиб турибди.

АҚШ сценарийчилар гильдиясининг «Энг яхши мослаштирилган сценарий» йўналишидаги мукофоти Бен Аффлекнинг «Арго» операцияси» фильмига насиб этди. Ушбу фильм сценарийси Крис Террио томонидан ёзилган бўлиб, у Тони Мендеснинг «The Master of Disguise» («Ниқоблаш устаси») китоби ва Жошуа Бирменнинг Wired журналида чоп этилган «The Great Escape» («Буюк қочиш») мақоласига асосланиб ёзилган. «Арго» операцияси» еттита «Оскар»га номзодлик қилаётган бўлиб, номинациялар орасида «Энг яхши фильм» ва «Энг яхши мослаштирилган сценарий» ҳам бор.

АҚШ сценарийчилар гильдиясининг энг яхши драматик сериал сценарийси учун мукофоти «Breaking Bad»га насиб этган бўлса, комедия йўналишидаги энг яхши сериал сценарийси учун мукофот «Луи» («Louie»)га тақдим этилди.

АҚШ сценарийчилари гильдиясининг 65-тақдимот маросими 17 февраль куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтди.
Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 339 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz