Главная » 2013»Sentyabir»3 » 93 ёшли ирландиялик фуқаро яна самолёт қанотида парвоз қилди (ВИДЕО)
23:14
93 ёшли ирландиялик фуқаро яна самолёт қанотида парвоз қилди (ВИДЕО)
93 ёшли ирландиялик Том Лаки ўзи ўрнатган рекордни янгилади. Лаки ҳавога самолёт қанотида кўтарилган дунёдаги энг кекса инсон ҳисобланади, дея хабар беради «МИР 24».
Пенсионер илк бор 13 йил олдин, рафиқаси Изабелнинг вафотидан кейин осмонни забт этганди. Лакининг "ўлим ҳалқаси”ни бажарган аэроплан қанотидаги парвози Гиннес рекордлар китобига киритилган.
Бу сафар Том Лаки Ирландия денгизи устидан деярли бир ярим соатлик парвозни амалга оширган. Бунинг учун пенсионер бипланга боғлаб қўйилди, аппаратнинг ўзи эса Кеннеди қасридан 300 метрдан зиёд баландликдан парвоз қилди. Жасур пенсионер Дерри-Сити аэропортида ерга қўнди, бу ерда уни қизи ва невараси кутиб олди.