Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг маълумотларига кўра, ушбу ҳафта ўрталарига бориб, республикада ҳаво ҳарорати пасайиб ёғингарчилик кузатилади. Хусусан, 6-9 март кунлари жойларда вақти-вақти билан ёмғир-қор ёғиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон республикаси ва Ҳоразм вилояти Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 6-7 март кунлари вақти билан ёғингарчилик кузатилади, ёмғир, қор ёғиши мумкин. 8-9 март кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 6-7 март кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20м сонияни ташкил қилади. 6 март куни кечаси ва кундузи ҳарорат 0-5 даража илиқ бўлади, 7-9 март куни кечаси ҳарорт 5-10 даражага совийди, кундузи эса 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти Ҳарорат ўзгарувчан бўлади, 6 март куни айрим жойларда ёмғир ёғади, 7-9 март кунлари вақти вақти биан ёғингарчиликлар рўй беради (ёмғир, қор). Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 6-7 март куни баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с га етади. 6 март куни ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади, 7-9 март куни ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззаҳ, Сирдарё вилоятлари Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 6 март кечқурун ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. 7-9 март кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик рўй беради (ёмғир, қор). Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан ғарбга 7-12 м/с эсади, 6-7 март кунлари эса 15-20 м/с кучаяди. Ҳаво ҳарорати 6 март кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 7-9 март куни ҳарорат пасайиб, кечаси 0-5 даража соув, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 6 март кечқурун ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. 7-9 март кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик рўй беради (ёмғир, қор). Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с эсади, 6-7 март кунлари эса 15-20 м/с кучаяди. Ҳаво ҳарорати 6 март кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ, 7-9 март куни ҳарорта тушиши кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи эса 3-8 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилояти Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 6 март куни ёғингарчиликлар кутилмайди, 7-9 март кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан ғарбга 7-12 м/с эсади, 7 март кунлари эса 15-20 м/с кучаяди. Ҳаво ҳарорати 6 март кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 7-9 март куни ҳарорат пасайиб кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманлари Ҳарорат ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчиликлар ёғади (ёмғир, қор). 6 март куни қор кўчкиси ҳавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 м тезликда, 6-7 март кунлари 15-20 м/с тезлашади. Ҳарорат 6 март кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 7-9 март кунлари ҳарорат тушиши 5-10 даража бўлади, кундузи 4 даража совуқ, 1 даража илиқ бўлади.
darakchi.uz
|