Главная » 2013»May»28 » 80 ёшли япониялик Эверестни забт этган энг кекса одам бўлди
00:12
80 ёшли япониялик Эверестни забт этган энг кекса одам бўлди
Япониялик Юитиро Миура ўзининг 80 ёшида Эверест чўққисини забт этган дунёнинг энг кекса одами бўлди.
Дунёдаги энг баланд ҳисобланган 8848 метр баландликни забт этиш учун Миура ва унинг ўғли Готога 8 кун вақт талаб қилинди. Оҳирги масофани босиб ўтиш чоғида альпинистлар бироз қийинчиликка дуч келди, улар кислород ниқобларида ҳаракатланишга мажбур бўлдилар, аммо бу қийинчиликлар ҳам Юитиронинг мақсадига эришишига тўсқинлик қилмади.
Шу кунгача Эверестга кўтарилган энг кекса одам Непаллик Бахадур Шерчан ҳисобланиб, у чўққини 2008 йилда 76 ёшида забт этган. 2011 йилда рекордни 82 ёшли Непал собиқ ташқи ишлар вазири Шайлендра Кумар Упадхай забт этишга ҳаракат қилган, аммо кучини тўғри тақсимламагани сабабли оғир ишни уддалай олмай вафот этди.