Чавес Кастильо 2010 йил Мексикадаги Сьюдад-Хуарес шаҳрида қўлга олиниб, кейинчалик АҚШга юборилган эди.
Мексика фуқароси Хесус Эрнесто Чавес Кастильо 800 кишининг ўлдирганини бўйнига олди. Бу ҳақда "Ридиус" нашри хабар бермоқда. Жиноятчи Артуро Гальегос бошчилигидаги Barrio Azteca жиноий гуруҳида фаолият юритганини ва хар куни ундан кимни ўлдириш тўғрисидаги буйруқни олганини айтди. У аҳолини ва полицияни қўрқитиш учун одамларни жонини олган. Кастильо 2010 йилнинг март ойида АҚШ чегараси яқинидаги Сьюдад-Хуарес шаҳрида элчихона ҳизматчилари ҳамда уларнинг оила аъзоларини ўлдирганликда ҳам айбланмоқда. Ҳозир у жиноий гуруҳ раҳбари Артуро Гаольегосага қарши гувоҳлик бермоқда.
АҚШ чегараси яқинидаги Чиуауа штати гиёҳванд моддаларни ташиш майдончаси ҳисобланади. Бу ҳудудда бир қанча жиноий гуруҳлар фаолият юритади. 2010 йил мазкур штатдаги Сьюдад-Хуарес шаҳри дунёдаги энг жиноий шаҳар деб топилган. Ўша йили шаҳарда 3,1 минг киши жиноий гуруҳлар қурбони бўлган. Ҳозирда ҳукумат бу сонни қисқартиришга эришди.