71 йил турмуш қурган жуфтлик бир кунда оламдан ўтди
АҚШнинг Иллинойс штатида яшовчи ва шу йил июн ойида умр қуришганининг 71 йиллигини нишонлаган отахон ва онахон саноқли соат фарқи билан бир кунда оламдан кўз юмишди.
ABC телеканалининг хабар беришича, Роберт ва Нора Виандс (Robert, Nora Viands) 1942 йилда турмуш қуришган. Роберт 30 йил мобайнида дистрибьюторлик фирмасида коммивояжер бўлиб ишлаган, балиқ ови ва боғбончилик билан шуғулланган. Рафиқаси Нора эса ўқитувчи эди, аэробикадан мураббийлик қиларди, баъзида казинога ҳам бориб турарди. Ушбу жуфтлик 5 нафар фарзандни тарбиялаб, 18 набиранинг севимли буваси ва бувижониси бўлишди.
Охирги йилларда соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб Виандслар Рокфорддаги қариялар уйида истиқомат қилибю келишаётганди. Роберт Паркинсон касаллиги билан оғриётганди, Нора ўтган йили декабрь ойида ўпкасини шаммолатиб касалхонага тушиб қолди. ABCнинг хабар беришича, ўтган чоршанба куни соат 00.45да 92 ёшли Роберт Виандс, ўша куни 16.45да эса 88 ёшли хотини оламдан кўз юмган.
"Улар ҳақиқатдан ҳам бирон марта ҳам жаралишмаган эди. Тушлик қилиб ўтирганда ҳам қўлларини қўлларига қўйиб ўтиришарди", — дейди Роберта ва Норанинг қизи Барб Милтон (Barb Milton). Унинг айтишича, якшанба куни марҳумлар Рокфорд қабрстонига ёнма-ён дафн этилган.