5 йилдан буён бирга фаолият юритиб келаётган, энг кўп уришадиган, лекин кўп вақт бирга ишлаган дуэтлардан бири Ойбек ва Нигора 2013 йилда ўз мухлислари учун кутилмаган янгиликни тақдим этиш арафасида. Уларнинг берган маълумотларига кўра, бу йилда Ойбек уйланишни режалаштираётган экан. "Ойбекнинг паришонхотирлиги унинг турмуш ўртоғига жабр бўлади (кулиб). Чунки у қаерга борса, бирор нимасини унутиб қолдиради. Аммо Ойбекка турмушга чиққан қизга ҳавас қилиш мумкин. Сабаби, унинг жаҳли тез чиқмайди. Ўта оғир ва босиқлиги ижобий хислатларидан”, дейди унинг дуэтдоши Нигора