Главная » 2013»Oktyabr»3 » 3D-принтер космонавтларни деталлар ва озиқ-овқат билан таъминлайди
01:37
3D-принтер космонавтларни деталлар ва озиқ-овқат билан таъминлайди
NASA Халқаро космик станцияга 3D-принтер юборишни режалаштирмоқда.
У орбитада сунъий йўлдошлар учун зарур асбоблар ва деталларни тез ва сифатли яратиши мумкин. 3D-принтер станцияга 2014 йил кузида етказилади. Кейинчалик 3D-принтер ёрдамида космонавтлар учун озиқ-овқат чиқариш ҳам режалаштирилган. Мутахассисларнинг фикрича, уч ўлчамли босма техника шарофати билан космос соҳасини ўзлаштиришга кетадиган харажатларни сезиларли даражада қисқартиришга муввафақ бўлинади. Айтиш жоизки, 3D-принтер учун электр энергияси ва буюмларни чиқаришга пластик иплар талаб этилади, холос. Ҳозир қурилма Ердаги махсус лабораторияда синовдан ўтказилмоқда. Мутахассислар унинг ҳажмини ва оғирлигини камайтиришга уриняпти. Космосга чиқариладиган 3D-принтер ўлчами маиший микротўлқинли печдан катта бўлмаслиги кўзда тутилмоқда. Энг муҳими қурилма парвоз пайтида вибрацияга чиқдамли бўлиши ва космик станциядаги ёпиқ бўшлиқда хавфсиз ишлаши зарур. Ҳозир космонавтлар фазода ишлаш ва яшаш учун барча зарур ускуналарни Ердан оляпти.