Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Yanvar » 12 » 3D formatdegi televizo'rlar
16:28 3D formatdegi televizo'rlar |
Телевидение ўз тараққиёти давомида бир неча босқичларни бошдан ўтказди: оқ- қора, рангли, рақамли. Мутахассислар ва томошабинлар кейинги сифат ўзгариши – ҳажмли, яъни 3D форматдаги телевидениега ўтилишини орзиқиб кутишмоқда... Спорт ўйинлари тўлиқ 3Dда Ҳақиқатан ҳам бугунги телевидение собитқадамлик билан 3Dга қараб бормоқда. Ҳажмли тасвирларни узатиш борасида илк синовлар ўтказилди. Масалан, ўтган йил сўнгида 3D форматидаги биринчи футбол учрашуви (АҚШ-Гвадалахара) намойиш этилган эди. 2012 йилда ўтказиладиган олимпия ўйинлари мусобақалари ҳам тўлиқ 3D форматда суратга олиниши кўзда тутилмоқда. 3Dга эга бўлиш учун нима қилиш керак? 3D-графикали ойнаи жаҳонга эга бўлиш учун 3D-функцияси бўлган плазмали телевизор харид қилинса бас (Бундай телевизорлар йирик дўконларимизда бисёр). Бундан ташқари, оиланинг ҳар бир аъзоси учун фаол 3D-кўзойнаклар сотиб олиш керак бўлади (ҳозирча Россияда бундай кўзойнаклар донаси 18 минг сўмдан 54 минг сўмгача сотилмоқда). Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас, 3D телевизорларни томоша қилиш учун HD- форматда трансляция қиладиган ресивер керак бўлади. Шунингдек, юқори тўлқинли телеканаллар узатувчиси билан алоқа бўлиши лозим. Маълумот учун: таҳлил билан шуғулланадиган iSuppli фирмаси томонидан берилган маълумотларга кўра, жорий йилда дунё бўйича 4,2 миллион 3D- телевизорлар сотилади. 2015 йилда бу рақам 78 миллионни ташкил этиши тахмин қилинмоқда. 3Dнинг ижобий ва салбий томонлари Ижобий томонлари: – Телеканал, фильм ёки ўйин ичига «кириб» кетишни таъминлайди; – Яратилган 3D- фильмларни режиссёр қандай ўйлаган бўлса, шундай кўриш имконини беради; – Тармоққа қараб, дискларни амалдаги жиҳозлар билан икки ўлчамли кўринишда ҳам томоша қилиш мумкин. Салбий томонлари: – Янги телевизор харид қилишингиз лозим; – Янги Blu-ray – пластинкасидан овоз чиқарадиган аппарат (проигривател) керак бўлади; – 3D-графикани томоша қилиш учун махсус кўзойнаклар тақишингизга тўғри келади; – 3D-дастурларни кўзойнаксиз кўрсата олувчи телевизорлар сотувга яқин ўртада чиқарилмайди. Нима томоша қилиш мумкин? 3D-телевизорга эга бўлдингиз ҳам дейлик. «Шу графикада олинган фильмларни қаердан олиш мумкин бўлади?» деган савол туғилади. Ахир кечаю кундуз «Аватар»ни томоша қилиб ўтирмайсиз-ку, тўғрими? Хавотир олманг. «Аватар»дан кейин аксарият кинокомпаниялар тобора урфга кираётган стереоэффектли фильмларни суратга олишни бошлаб юбордилар. Pixar студияси ҳам эндиликда ўзининг барча мультфильмларини фақат ва фақат 3D форматда чиқаришини эълон қилди. Sony компанияси ҳам Жанубий Африкада бўлиб ўтадиган футбол бўйича чемпионатдаги асосий учрашувларни махсус уч ўлчамли камералар ёрдамида суртга олади. Бу орада... Японлар 3D фотоаппаратини яратдилар Японияда 3D форматда тасвирга оладиган фотоаппарат ихтиро қилинди. 3D форматдаги тасвирларни олиш учун объективни суратга олинадиган предметга тўғрилаган ҳолда фотоаппаратни гоҳ у, гоҳ бу томонга силкитиш лозим бўлади. Аппарат саноқли лаҳзалар ичида олган бир серия кадрлар автоматик равишда яхлит катта ҳажмдаги тасвирга айланади. Янгича услубдаги суратни томоша қилиш учун албатта, янги авлодга мансуб, яъни 3D форматдаги телевизор керак бўлади. Ушбу техник янгилик жорий йилнинг июл ойида сотувга чиқарилади. Маълумотларга қараганда, фотоаппарат нархи 1000 АҚШ долларини ташкил этиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, шу кунларда дунёнинг энг кичик, 3D харитаси яратилди. Бу мураккаб тузилмани яратиш учун мутахассислар атиги 2 дақиқа 23 сония вақт сарфлаганлар. Нима ҳам дердик, 3D дунёни забт этмоқда. Янги графика асосида нафақат фильмлар, балки журналлар ҳам чиқарилмоқда.
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 815 |
| Рейтинг: 4.0/3 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|