Главная » 2013»Sentyabir»8 » 3 сўм пул, бир калла қанд ёки шотландиялик жуфтлик тўйига атиги 1 фунт сарфлади (ФОТО)
02:56
3 сўм пул, бир калла қанд ёки шотландиялик жуфтлик тўйига атиги 1 фунт сарфлади (ФОТО)
Агар мақсад бахтли турмуш кечириш бўлса, пул ҳеч қандай роль ўйнамаслигига яна бирисбот: шотландиялик севишганлар бор-йўғи бир фунт стерлинг сарфлаб оила қуришди. Шу 1 фунт ҳам келиннинг кўйлагига керак бўлди. Келин аввал кийилган тўй либосини сотиб олишга қаршиликқилмади. Никоҳ узукларини эса ёш келин-куёвлар ўзлари буғу шохларидан ясаб олишди.
Гулдаста ҳам далада очилиб ётган гуллардан ясалди. Тўй дастурхонига тортилгановқатларни меҳмонларнинг ўзлари олиб келишди. Кимдир ёшларни суратга олди, яна кимдир мусиқа чалиб давраниқизитди.
Бундан ташқари, никоҳни расмийлаштирганмэрия ходимаси ҳам хизмати учун пул олмади. Шу тариқа, Жоржиана ва Сид тўйга бор-йўғи бир фунт сарфлашдихолос. Қайд этиб ўтамиз, ҳозир Британияда тўй маросимини ўтказиш учун ўртача 20 минг фунт стерлинг керакбўлади.