Филиппиннинг Аврора шаҳри, Жанубий Замбоанга провинциясида дафн этилаётган 3 ёшлик қизалоқ кўзини очди, бошқача қилиб айтганда тирилди. Бу ҳақда www.glunews.ru нашри хабар беради. Қизалоқ бир неча кун безгак билан оғриган. Унинг аҳволи оғирлашгач, ота-онаси шифохонага олиб борган. Беморни бир муддат текширгач, шифокорлар унинг юраги урмаётганини ва қизалоқ безгакдан вафот этганини айтишди. Қизалоқни дафн этиш чоғида барча яқинлари у билан сўнгги бор ҳайрлашиш истагида қизалоқ ётган тобутнинг устки қисми очилган вақтда, қизалоқ бирдан бошини қимирлатади. Унинг тирик эканини кўрган ота-онаси қизалоқни яна шифохонага олиб боришди. Маълумотларга кўра, айни дамда қизалоқ уйда даволанмоқда. Унинг аҳволи хали ҳамон оғирлигича қолмоқда.