Грециянинг серҳаракат автотрассаларидан бирида бир вақтда 30 автомобиль тўқнашиб кетди. Бахтсиз воқеа эртлабки тирбандлик вақтида, одамлар ишга кетаётганда содир бўлди. Салоники ва Верия шаҳарларини боғлаб турувчи шоссега кучли қуюқ туман тушгани оқибатида кўриш даражаси пасайиб кетди. Аввалига битта машина кейин занжир сингари қолганлари ҳам кетма-кет бир-бирига урилиб кетаверди. Ҳайдовчилар йўлларни кўра олмаганлари сабабли, машинани бошқара олмаганлар. Ҳатто юк машинаси ҳайдовчиси ҳам автомобилни тўхтата олмаган ва тўхтаб турган машиналар калоннасига келиб урилган. Оқибатда бир киши ҳалок бўлган, 22 нафари жароҳатланган. Улардан 4 нафари оғир аҳволда экани айтилмоқда. ЙТҲ иштирокчилари кўпайиб кетмаслиги учун йўлни вақтинча ёпиб туришга тўғри келди.