Бугун бутун дунёда пластик жарроҳлик шу қадар тез суръатларда ривожланиб бораётганига ўз қиёфасини, ташқи кўринишини буткул ўзгартираётган инсонлар мисолида такрор ва такрор амин бўляпмиз.
Ана шундайлардан бири Ванилла Чаму жарроҳлар ёрдамида япон қизидан француз гўзалига айланди қолди. Ўз тасаввуридаги соҳибжамолга айланиш учун Ванилла бир эмас, икки эмас, нақ ўттиз маротаба пластик жарроҳлик жараёнларига чидаб берди.
Зотан, гўзаллик қурбонликни талаб этади, деб бежиз айтишмайди. Хабарларга қараганда, янги француз гўзали ғарбликлар қиёфасини ўзлаштириш учун 100 минг АҚШ долларидан зиёд миқдорда маблағ сарфлаган.