Главная » 2013 » Sentyabir » 6 » 2018 йилга келиб мобил қурилмалар телевизор ўрнини босиши мумкин
19:52
2018 йилга келиб мобил қурилмалар телевизор ўрнини босиши мумкин
2018 йилга келиб жами мобил трафикнинг 90% видеолар улушига тўғри келадиган бўлади. Ҳозирги фойдаланувчиларнинг ТВ ва видео соҳасидаги қизиқишларини таҳлил қилган "Ericsson ConsumerLab” экспертлари ана шундай хулосага келди.
Тадқиқотчилар 15 та мамлакатдаги фойдаланувчилар орасидаги сўров ўтказган. Унга кўра, сўров иштирокчиларининг 72% ҳар ҳафтада мобил қурилмалар орқали видео томоша қилар экан, 65 ёшдан 69 ёшгача бўлган одамларнинг 41% эса "YouTube” сервисидан фойдаланиши маълум бўлди. Сўров бўйича видео истеъмолининг ўсиши ҳам яна бир янги тенденцияга айланмоқда. Линияли ТВ спорт мусобақалари ва бошқа тўғридан-тўғри трансляцияларни томоша қилишда талабга эга бўлгани ҳолда, барибир ўз позицияларини йўқотмоқда.
Аммо экспертлар классик ТВни ҳисобдан чиқаришга шошилмаяпти. "Бозор "ТВ à la carte"га, яъни контентни танлаш ва комбинациялаш имконини берадиган ТВга интилмоқда. Бу худди мижозлар ресторанда меню танлагандай каби”, - дея қайд этади "Ericsson ConsumerLab”нинг катта таҳлилчиси Андерс Эрландссон.