SHERLAR.BIZ Yakshanba, 15.09.2019, 15:42
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 5
Mexmonlar: 5
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 18 » 2015 йилгача Ўзбекистон божхона постлари сканерлар билан жиҳозланади
02:32
2015 йилгача Ўзбекистон божхона постлари сканерлар билан жиҳозланади
2011-2015 йилларда давлат божхона хизмати органларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тадбирлар Дастури учун 130 млрд. сўм маблағ ажратилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 апрелдаги "Давлат божхона хизмати органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, Давлат божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан, 2011-2015 йилларда давлат божхона хизмати органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирлари дастури амалга оширилади, божхона постлари божхона чегараси орқали ўтадиган товарларни тўлиқ қамраб олиш ва ҳисобга олишни таъминлаш имконини берадиган замонавий сканерлаш ва махсус асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.

Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида маҳаллий ва ҳорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари учун "2011-2015 йилларда давлат божхона хизмати органларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тадбирлар Дастури” доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказилган матбуот анжумани чоғида маълум қилинди.

Тадбирда қайд этилишича, "2011-2015 йилларда давлат божхона хизмати органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирлари дастури” 16 та банддан иборат бўлиб, уларда энг аввало божхона органлари фаолиятига ахборот технологияларини жорий қилиш, хусусан божхона постларини замонавий техник назорат воситалари билан жиҳозлашга алоҳида эътибор қаратилган. Дастурда кўзда тутилган чора-тадбирлар учун умумий ҳисобда салкам 130 млрд. сўм маблағ ажратилган.

"2011-2015 йилларда давлат божхона хизмати органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирлари дастури” доирасида Тошкент вилоятининг "Ойбек” ҳамда Сурхондарё вилоятининг "Айритом” божхона постларида 2 та катта ўлчамли мобил автосканер қурилмалари фойдаланишга топширилган. Шунингдек, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг "Ғалаба” темир йўл божхона пости темир йўлда ташилувчи юкларни назорат қилувчи сканер қурилмаси билан жиҳозланган. Ўрнатилган сканер қурилмалари кўмагида 321 та божхона қонунбузилишлари фош қилинган.

Йил якунига қадар, Андижондаги "Дўстлик”, Бухородаги "Олот” ва Сурхондарёдаги "Сариосиё” божхона комплексларини мобил сканер қурилмалари билан таъминлаш режалаштирилган.

Дастур доирасида Сурхондарёдаги "Дарё порти” божхона пости, Навоийдаги "Аэропорт” божхона пости, "Тошкент ҳалқаро аэропорти” ва бошқа чегара божхона постлари 23 комплект янги рентген аппаратлари билан жиҳозланган.

Шунингдек, божхона постлари 88 комплект паспорт сканер қилиш қурилмалари билан таъминланди, ҳозирга қадар 59 та божхона постларида видеокузатув тизими фаолияти йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, Давлат божхона қўмитаси таркибий тузилмалари 472 та компьютер воситалари, 224 та кўп функцияли принтерлар ва бошқа техник воситалар билан ҳамда зарур мебель жиҳозлари билан таъминланди. Жорий йилда божхона постлари 28 комплект "Автомобиль рақамларини таниб олиш” автоматлаштирилган ахборот тизими қурилмалари билан таъминланади.

2011-2013 йилларда 11 та божхона постларини радиация назорати тизимлари билан таъминлаш кўзда тутилган бўлиб, ҳозирга қадар ДБҚ заҳирасида мавжуд қурилмалардан фойланилган ҳолда 4 та божхона постида радиация назорати тизими йўлга қўйилди. Йил якунига қадар эса яна 6 та божхона постлари радиацион назорат тизими билан таъминланиши режалаштирилган.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 507 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz