SHERLAR.BIZ Dushanba, 30.12.2024, 20:33
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 286
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 14
Mexmonlar: 14
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 29 » 2015 йилгача Хоразмда қандай ўзгаришлар юз беради
23:07
2015 йилгача Хоразмда қандай ўзгаришлар юз беради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Хоразм вилоятида 2013-2015 йилларда сайёҳлик соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ушбу ҳужжат Хоразм вилояти сайёҳлик салоҳиятидан фойдаланишни янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш, хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг ҳудуддаги ноёб тарихий-маданий ва меъморий ёдгорликлар билан кенг қамровда танишиши учун янада қулай шароит яратиш мақсадида қабул қилинган.

Сайёҳлик соҳасини ривожлантириш дастури туризм инфратузилмасини ривожлантириш, сайёҳлик иншоотларини барпо этиш ва реконструкция қилиш, сайёҳликнинг транспорт инфратузилмасини тараққий эттириш, ҳудуддаги туристик маршрутлар ва хизматларни такомиллаштириш, сайёҳликнинг янги йўналишларини, маҳсулотлари ва хизматларини ишлаб чиқишни ўз ичига олади.

Хоразмда сайёҳликни ривожлантириш орқали 2015 йилгача туристик хизматлар ҳажмини 4,9 марта, экспортни 3,8 баробар, сайёҳлар сонини эса 1,7 марта ва меҳмонхоналардаги ўринларни 1,7 баравар ошириш кўзда тутилган.

Дастур доирасида вилоятда умумий қиймати 86,76 миллион АҚШ долларига тенг 118та лойиҳа амалга оширилади. Бунинг учун маҳаллий корхоналар ва ташкилотлар 28,502 миллион доллар маблағ ажратади. Тижорат банклари томонидан эса 25,108 миллион долларлик кредит, 12,5 миллион долларлик чет эл сармояси ва 2,925 миллион долларлик грант ажратилади. Шунингдек, Республика йўл жамғармаси томонидан 4,243 миллион ва давлат бюджетидан 13,482 миллион АҚШ долларлик маблағ ажратилади.

Хусусан, дастур доирасида Хива шаҳрини ривожлантиришнинг бош режаси қабул қилинади. Қарорда таъкидланишича, июнь ойида барча маданий ёдгорликлар ва сайёҳлик иншоотларида кўрсаткичлар ва ягона намунадаги ахборот стендлари ўрнатилади.

Дастур доирасида сайёҳлар учун мўлжалланган камида 50та транспорт воситасини сотиб олиш, улар учун парк ва техник хизмат кўрсатиш бўлими ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек, Хивада такси машинаси учун 15 та махсус тўхташ жойини очиш мўлжалланмоқда.

Хабарларга қараганда, Тошкент, Самарқанд ва Бухородан Урганчга, қатнайдиган поездлар ҳаракатланиш частотасини ҳафтасига уч маротабагача ошириш кўзда тутилмоқда. «Ўзбекистон темир йуллари» давлат акциядорлик темир йўл компанияси Урганч-Бухоро-Қарши-Термиз йўналиши бўйича ҳафтасига икки мартадан кам бўлмаган частотада ҳаракатланадиган янги маршрутни очади.

Дастур доирасида Бухоро-Урганч (сайёҳлик мавсумида ҳар куни), Париж-Урганч ва Милан-Урганч (мавсумда ҳафтасига икки марта) ва Франкфурт-Урганч (ҳафтанинг турли кунларида) йўналишида авиақатнов йўлга қўйилиши режалаштирилган. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси сайёҳлик мавсумида Урганчдан Фарғонага, Термизга, Қаршига, Самарқандга ва бошқа шаҳарларга авиақатновни йўлга қўйиш ниятида. Компания 2014 йилда Урганч орқали Жанубий-Шарқий Осиё, Европа Иттифоқи, Осиё-Тинч океани минтақаси ва Россия шаҳарларига қатнайдиган халқаро авиарейсларни очади.

Хоразм вилоятида янги меҳмонхоналар барпо этиш ва мавжудларини реконструкция қилиш мўлжалланмоқда. Ҳужжат 2013-2015 йиллар давомида вилоятдаги тарихий-маданий ёдгорликларни таъмирлаш ва ҳолатини яхшилаш бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлади. Манзилли дастур доирасида ҳудудда жами қиймати 17,063 миллион АҚШ долларлик 35та лойиҳа амалга оширилади. Лойиҳа ташаббускорлари бунинг учун 6,785 миллион доллар ажратади. Тижорат банклари томонидан 7,778 миллион доллар ҳажмдаги кредит ва 2,5 миллион доллар чет эл сармояси ажратилади.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 843 | | Рейтинг: 5.0/4
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz