Ўзбекистон ички бозорида жорий йилда GM Uzbekistan ўзбек-америка қўшма корхонаси автомобиллари нархи 7 дан 12 фоизгача қимматлашиши мумкин.
Бу ҳақда 12uz.com нашри “Ўзавтосаноат”нинг ташқи иқтисодий фаолият бошқармаси бошлиғи Темур Юнусовга асосланиб хабар бермоқда.
Хабарда келтирилишича, GM Uzbekistan 2011 йилда умумий қиймати $2,6 млрд., 2012 йилда $3 млрд., 2013 йилда эса $3,3 миллиардлик автомобил сотган. 2014 йилда эса савдо ҳажми $3,7 миллиардга етиши керак.
GM Uzbekistan автомобиллари нархи Ўзбекистон бозорида сўнгги марта 2013 йилнинг июлида қимматлашган. Ўшанда Matiz автомобилининг чакана нархи 28,1 фоизга, Nexia 26,4 фоизга, Spark 16 фоизга, Lacetti 22,6 фоизга, Captiva 7,5 фоизга, Cobalt 7,4 фоизга, Malibu эса 12 фоизга қимматлашган.
Damas автомобилининг янги нархи уни тузилшига қараб 25,05 млн. сўмдан 26,783 млн. сўмгача, Matiz эса 21,823 млн. сўмдан 22,490 млнгача баҳоланган. Spark 27,9 млндан 32,59 миллионгача, Captiva 93 млн., Nexia эса 26,218 млндан 35,758 млн. сўмгача баҳоланган
|