SHERLAR.BIZ Dushanba, 30.12.2024, 21:00
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 286
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 8
Mexmonlar: 8
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Fevral » 14 » 2014 йил охирига қадар пойтахтимиздаги барча автобуслар GPS тизими билан таъминланади
12:13
2014 йил охирига қадар пойтахтимиздаги барча автобуслар GPS тизими билан таъминланади
Ҳозирги кунда «GPS», «ГЛОНАСС», «GALILEO» атамалари кўпчиликка яхши таниш.

Минглаб автоҳаваскорлар GPS мосламасидан унумли фойдаланмоқда. Смартфон ва планшет эгалари эса навигациянинг сунъий йўлдошли тизимларидан мунтазам фойдаланади. АҚШнинг «GPS», Россиянинг «ГЛОНАСС» (Европанинг «GALILEO» тизими ҳозирча тажрибадаги лойиҳадир) тизимлари кундалик фойдаланувчилар учун турган жойини харитадан билиш, нотаниш ҳудудда мўлжал олиш, масофани аниқлаш имконини беради. Автокорхоналар, автотранспорт тизимини бошқарадиган идора ва ташкилотларга эса янада кенг имкониятлар тақдим этади.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатимизда 3 мингдан ортиқ автобус ва микроавтобус шаҳарлараро йўналишларда қатнамоқда. Кунига 2,6 мингдан ортиқ йўналишда 100 мингдан зиёд йўловчи ташилаётир. Мазкур жараёнда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш энг муҳим вазифалардан бири. Статистик маълумотларга қараганда, йўналишдаги автобус ҳайдовчилари томонидан содир этиладиган йўл-транспорт ҳодисаларига белгиланган тезликдан ошириш, жадвалга риоя этмаслик ва бошқа омиллар сабаб бўлмоқда. Йўлда автотранспорт воситаларининг тизимли назоратини юритиш йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтиришга хизмат қилади.

Транспорт воситасини GPS мониторинг қилиб бориш қандай афзалликларга эга? Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича масъул ходими, ахборот хизмати раҳбари Норбек Тошниёзов сунъий йўлдошли навигация тизими ёрдамида харитада транспорт воситалари ҳаракатини кузатиш, ҳаракат йўналишини текшириш ва тўлиқ статистикасини олиш, босиб ўтилган масофа ва тўхтаб турилган вақтни ҳисоблаш, ёнилғи-мойлаш материаллари харажатини камайтириш, йўловчи ва юк ташиш жараёнини мақбуллаштириш мумкинлигини таъкидлади.

Транспорт воситалари мониторинги йўллардаги тирбандлик ёки ҳайдовчининг эътиборсизлиги туфайли кечикиш сабабларини аниқлашга ёрдам беради. Мониторинг тизими орқали автомашиналар ҳолатини доимий назорат қилиб боришнинг қўшимча афзалликлари бор. GPSнинг бундай кенг имкониятлари самарасида ҳайдовчилар тартиб-интизомга келиб, айрим ноинсоф ҳайдовчиларни назорат қилиш имкони туғилади, транспорт воситасидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланади ва бартараф этилади.

Ушбу технологиянинг ишлаш тамойиллари такомиллаштирилган. Транспорт воситасига GPS ва турли датчиклар ўрнатилади. Қурилма томонидан маълумотлар «GSM» уяли алоқа канали орқали махсус серверга узатилади. Компьютерга келиб тушган маълумотлар махсус таҳлил дастури ёрдамида қайта ишланади ва харитада транспорт воситасининг ҳаракатланаётган ўрнини кўрсатадиган нуқта пайдо бўлади. Таъкидлаш жоиз, серверда назорат қилинадиган ҳаракатдаги транспорт воситалари, уларнинг ҳаракатланиш даврига оид маълумотлар сақланади. Бундан ташқари, автомашиналар «GSM» тармоғи билан боғланиш имкони бўлмаган ҳудудда ҳаракатланганига оид барча маълумотлар қурилманинг хотирасига ёзилади. Алоқа тиклангач, транспорт воситасининг ҳаракат йўналишига оид барча маълумотлар серверга узатилади. Транспорт воситаси ва унинг техник ҳолати шу тариқа мунтазам кузатув остида бўлади.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги мутахассислари мамлакатимиз жамоат транспорти тизимига GPSни жорий этишнинг аҳамияти ва долзарблигидан келиб чиқиб, бир неча йил мобайнида халқаро тажрибани ўрганди. Жумладан, мутахассисларимиз Жанубий Корея, Россия, Руминия, Туркия мамлакатларида бўлиб, сунъий йўлдошли навигация тизимларини жорий этиш ҳолатини тўлиқ ўзлаштирди, ушбу давлатлар маҳсулотларини мамлакатимиз шароитида синовдан ўтказиш учун олиб келди. Турли давлатларда жорий қилинган бундай замонавий тизимларни ўрганиш асносида янги миллий автоматлаштирилган тизим тузилмаси аниқлаб олинди. Турли лойиҳалар орасидан энг самарадорлари танлаб олинди. Улар бугунги кунда муайян иқтисодий самаралар бермоқда.

Мутахассисларимиз муваффақиятли жорий этилган лойиҳаларни ўрганишни бошлаб, транспорт воситаларини бошқариш ва мониторинг қилишнинг янги автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқди. Бунга маҳаллий шароит ва белгиланган мақсадлардан келиб чиқиб, GPS тизими дастурларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш орқали эришилди. Ушбу йўналишдаги ишлар «Ўзахбороттранс» масъулияти чекланган жамияти ва хорижлик ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда амалга оширилди. Шундай тизимларни ривожлантириш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ёш дастурчи мутахассислар фаол жалб этилган ҳолда, барча дастурий қисмларни мамлакатимизда ишлаб чиқаришга қарор қилинди. Кўрилаётган изчил чора-тадбирлар самарасида 2012 йилда биринчи GPSлар синов тариқасида шаҳарлараро ва шаҳар атрофидаги йўналишларда қатнайдиган автобусларга ўрнатилди. Айни пайтда мамлакатимизда мазкур қурилма ўрнатилган автобуслар сони 300 га етди.

Мамлакатимизда ишлаб чиқилган ушбу тизим қатор афзалликларга эга эканини таъкидлаш лозим. Масалан, транспорт воситасини иш куни бошлангандан то якунига еткунига қадар назорат қилиш мумкин, ҳайдовчига қоидабузарликлар, эҳтимолий хавф ёки йўлдаги тўсиқлар туфайли йўналишни ўзгартириш зарурати ҳақида ўз вақтида хабар бериш имконияти мавжуд. Шунингдек, масофадан туриб двигателни ўчириш ва эшикни ёпиш мумкин. Бу диспетчер кўрсатмаларига амал қилмаган транспорт воситасига нисбатан чора қўллаш имконини беради.

«Ўзахбороттранс» масъулияти чекланган жамияти томонидан мамлакатимиз дастурчилари билан ҳамкорликда Диспетчерлик бошқаруви ва траснпорт воситаларини мониторинг қилишнинг автоматлаштирилган тизимининг таянч ишланмаси яратилди. Бу тизим Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигидаги сервер қурилмасида барқарор ишламоқда. Ушбу тизимнинг йўлга қўйилиши самарасида агентлик мутахассислари мамлакатимиз бўйлаб йўловчи ташиш жараёнини автокорхоналар диспетчерлари билан биргаликда назорат қилиб бормоқда.

«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг жамоат транспортига GPS технологияларини кенг жорий этиш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлади. 2013 йил май ойида «VIA-Tashkent» компанияси билан ҳамкорликда ҳаракатдаги транспорт воситалари таркибини назорат қилиш тизимини синовдан ўтказиш жараёни бошланди. GPS датчиклари дастлаб шаҳарда ҳаракатланадиган 8 йўналишдаги 95 автобусга ўрнатилди. «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси маълумотига кўра, жорий йил охирига қадар пойтахтимиздаги барча автобуслар ушбу тизим билан таъминланади.

2015 йилда Тошкент шаҳрида GPS мониторинги асосида йўловчи ташишни бошқаришнин автоматлаштирилган тизимини яратиш режалаштирилмоқда.

Мазкур йўналишдаги ишлар жамиятимизнинг турли соҳаларига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга оид ислоҳотларнинг мантиқий давомидир. Вилоят, туман ва шаҳарлар жамоат транспортида GPS тизимидан фаол фойдаланиш бу йўналишдаги ишларни янада кенгайтиришга замин яратади.

Транспорт тизимини ривожлантирмасдан туриб мамлакатимиз ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлаб бўлмайди. Йўловчи ва юк ташиш ҳажмининг ортиши ҳаракатнинг тезлиги, ишончлилиги ва хавфсизлигига бўлган талабларни кучайтиради. Замонавий технологиялар ушбу масалаларнинг самарали ҳал этилишига кўмаклашади. Бир сўз билан айтганда, замонавий технологияларнинг соҳага кенг жорий этилиши барча иштирокчилар – давлат тузилмалари, автокорхоналар, ҳайдовчи ва йўловчилар фойдасига хизмат қилади.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 730 | | Теги: 2014 йил охирига қадар пойтахтимизд | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Fevral 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz