SHERLAR.BIZ Dushanba, 16.09.2019, 09:42
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 10
Mexmonlar: 10
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 2 » 2013 йилда Ўзбекистонда 131,5 миллион дона дарахт кўчати экилади
14:40
2013 йилда Ўзбекистонда 131,5 миллион дона дарахт кўчати экилади
2013 йилнинг апрель ойигача Ўзбекистон бўйлаб 129 миллион тупдан зиёд кўчат ва қаламчалар ўтқазилди. ЎзАнинг Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига асосланиб хабар беришича, йил давомида туман ва шаҳар марказлари, аҳоли турар-жойлари, маҳаллалар, кўччалар чети ва хиёбонларда 131,5 миллион донадан зиёд дарахт кўчатларини экиш мўлжалланган. Бу ишлар айниқса Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида самарали ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 мартда қабул қилинган ҳудудларда кўкаламзорлаштириш, манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш, гулзорлар барпо этиш ишларини юқори даражада, уюшқоқлик билан ташкил қилиш тўғрисидаги фармойишига асосан, тажрибали боғбонлар ва мутахассислардан иборат 9 мингга яқин гуруҳ аҳолига ёрдам бермоқда, ишни сифатли ташкил этиш учун 4 минг транспорт воситаси жалб этилган, шу кунгача 6 минг тонна маҳаллий ва минерал ўғитлар етказиб берилган.

Мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш, парваришлаш, сақлаш ва зараркунандалардан ҳимоялаш борасида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ва ўрмон хўжаликлари томонидан махсус дастур ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра, касаба уюшмалари тасарруфидаги болалар оромгоҳлари, ўрмон хўжаликлари ҳудудларида каштан, япон сафораси, қрим қарағайи, лола дарахти кўчатларини етиштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бўлим бошлиғи Ҳожимурот Толиповнинг сўзларига кўра, фойдали дарахт кўчатларини кенг миқёсда экишда аҳолининг қурилишбоп ёғоч ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби кескин ошиб бораётгани муҳим омил бўлмоқда. Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамкорлигида жорий йилда экилган дарахт кўчатларининг тури ва сони ҳақида электрон маълумотлар базаси шакллантирилмоқда. Бу кўкаламзорлаштириш ишлари мониторингини юритиш ва сифатини ошириш имконини беради, деб ҳисобланмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сирдарё вилоятлари ҳудудларидаги қисман шўрланган, шўрланишга мойил, суғориладиган ерларда кўктерак, қоратол, жийда кўчатлари ва қаламчалари, қайрағоч, заранг, шумтол, акация, тикан дарахти (гледичия), бирючина, япон сафораси, тут, наъматак каби дарахт ва буталарни экиш тавсия этилмоқда. Сурхондарё вилоятида элдор қарағайи кўчатлари, қумлик ерларда саксовул, черкез ва қандим, шўрланмаган ёки оз миқдорда шўрланган жойларда юртимизда ўсадиган барча дарахт ва бута кўчатлари экилмоқда. Шаҳарларда асосан манзарали дарахтлар, чиройли гуллайдиган буталарни махсус дизайн асосида экиш тавсия этилмоқда, тоғли ҳудудларда тоғ арчаси, бодом, писта ва бошқа мағиз мевали дарахтлар кўчати кўпайтирилмоқда.

ЎзАнинг ёзишича, фермерларга ғалла ва пахта далалари четига наъматак кўчатлари экиш тавсия этилмоқда. Бу экинларни чорва моллари пайҳон қилишидан сақлаш билан бирга, ҳудуд экологиясини яхшилашга хизмат қилади.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 575 | | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz