Главная » 2013»May»7 » 2013 йилда мустақил Ўзбекистоннинг биринчи цемент заводи ишга тушади
01:04
2013 йилда мустақил Ўзбекистоннинг биринчи цемент заводи ишга тушади
Ўзбекистонда мустақиллик давридаги биринчи цемент заводи очилади. 12uz порталининг хабар беришича, Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида шу йилнинг декабрь ойида янги цемент заводининг қурилиш ишлари ниҳоясига етади.
Завод йилига 420 минг тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Хабарларга қараганда, қиймати 43,7 миллион АҚШ долларини ташкил этадиган ушбу лойиҳа буюртмачиси Россиянинг «Нефть ва газ» компанияси томонидан тузилган «Сурхонцементинвест» хорижий муассасасидир.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон жанубида ягона бўладиган мазкур цемент заводини ишга тушириш бу турдаги маҳсулотни Афғонистонга экспорт қилиш ҳажмини янада оширишга хизмат қилади.