Главная » 2013»Yanvar»28 » 2013 йилда хаж ва Умра зиёратига 6000 киши боради
19:15
2013 йилда хаж ва Умра зиёратига 6000 киши боради
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкори "Ал-Ҳидоя” ширкати ўртасида "Умра-2013” шартномасини имзолаш бўйича учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда жорий йилдаги Умра мавсумида зиёратчиларга хизмат ва яшаш шароитларини янада яхшилашга келишиб олинди, деб ёзади Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита сайти. Унда қайд этилишича, Рамазонда бўлиб ўтадиган умра мавсуми ёзнинг иссиқ кунларига тўғри келаётгани, ўзбекистонлик зиёратчиларнинг аксариятини эса кекса ёшдагилар ташкил этаётгани, шунга кўра уларга тегишли ғамхўрлик ва эҳтиром кўрсатиш юзасидан фуқароларга Саудия Арабистонида ибодатларини тўла-тўкис амалга оширишларига шароит яратилмоқда. Бу йил Республика бўйича баҳорги умра мавсумида 4850 нафар, Рамазон мавсумида 1150 нафар, жами 6000 зиёратчини сафарга юбориш режалаштирилмоқда. Фуқароларга зарур шарт- шароит ва қулайликлар яратиш, ариза билан рўйҳатга олиш даврида издихом ва тартибсизликларга йўл қўймаслик мақсадида икки ҳудудда - Тошкент шаҳри зиёратчиларини рўйхатга олиш "Новза” масжидида ва Тошкент вилояти зиёратчиларини рўйхатга олиш "Зангиота” масжидида ташкил этилган. Умра сафари учун ариза берган фуқароларнинг ҳужжатлари Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича Жамоатчилик кенгаши тасдиқлаган ишчи гуруҳи томонидан расмийлаштирилмоқда. Фуқароларни рўйҳатга олиш ишлари жорий йилнинг 12 январидан 25 январига қадар давом этади.