Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Aprel » 30 » 2013 йилда Андижонда 80 мингта янги иш ўрни яратилади
16:58 2013 йилда Андижонда 80 мингта янги иш ўрни яратилади |
Андижон вилоятида 2006-2012 йилларда 53 та лицей ва коллеж, 159 та умумтаълим мактаби, 17 та мусиқа ва санъат мактаби қурилди ва реконструкция қилинди.
Жорий йилда яна 6 та мактаб, 3 та касб-ҳунар коллежи ва академик лицей, 2 та олий ўқув юрти реконструкция қилинади, 12 та мактаб ва 6 та касб-ҳунар коллежи капитал таъмирланади, Андижон тиббиёт институтининг ахборот-ресурс маркази барпо этилади.
Бу ҳақда Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида нутқ сўзлаган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов маълум қилди.
Президентимизнинг таъкидлашича, 2013 йилда 9 та тиббиёт муассасасини, жумладан, вилоят онкология диспансери, болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва болалар санаторийсини реконструкция қилиш режалаштирилган. Бу мақсадлар учун 54 миллиард 900 миллион сўм маблағ сарфлаш кўзда тутилмоқда.
Жорий йилда тасдиқланган дастурга кўра, вилоят бўйича қарийб 80 мингта янги иш ўрни ташкил этиш назарда тутилмоқда. Қолаверса, 53 минг 200 нафар касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар битирувчиларини ишга жойлаштириш кун тартибидаги энг асосий вазифа бўлиб турибди.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 590 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|