Главная » 2013»Yanvar»15 » 2012 йилда юртдошларимиз 123 мингта Сhevrolet сотиб олишди
22:39
2012 йилда юртдошларимиз 123 мингта Сhevrolet сотиб олишди
"GM Uzbekistan" ЁАЖ қўшма корхонаси 2012 йилда ички бозорда 123 мингта автомобиль сотди. Бу хақда General Motors (GM) Америка концерни хабар беради. Бу 2011 йил билан солиштирганда бир мунча кўп деганидир. Зеро, 2011 йилда "GM Uzbekistan" ЁАЖ Ўзбекистоннинг ўзида 121 584 га яқин автомобил сотишга эришган. GM маълумотларига қараганда, 2012 йил натижалари бўйича Ўзбекистон Chevrolet маркасидаги автомашиналар савдоси бўйича энг юқори ўнталикка кирди. 2012 йил натижаларига кўра Ўзбекистон ушбу рўйхатда тўққизинчи ўринни эгаллаган, 2011 йилда эса у саккизинчи поғонада қайд этилганди. Chevrolet нинг энг йирик бозорлари ўнталигига шунингдек АҚШ (1,85 млн.та машина сотилган), Бразилия (643 мингта), Хитой (627 мингта), Россия (205 мингта), Мексика (179 мингта), Канада (139 минг), Аргентина (134 минг), Жанубий Корея (125 минг) ва Ҳиндистон (92 минг) кирган.